1 мавзу: кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
SqDyTWmColW6VYNgi0opaSAnRL3Duqiwlk19R02k
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари
«Тадбиркорлик» тушунчаси тадбиркорнинг энциклопедик
луғатида қуйидагича таърифланади: Тадбиркорлик – (ингл. ентерприсе) шахсий даромад, фойда олишга қаратилган фуқароларнинг мустақил фаолияти. Бу фаолият ўз номидан, ўз мулкий масъулияти ва юридик шахснинг юридик масъулияти эвазига амалга оширилади. Тадбиркор (фрн. ентрепренеур) қонун томонидан тақиқланмаган барча хўжалик фаолияти, шу жумладан, воситачилик, сотиш, сотиб олиш, маслаҳат бериш, қимматбаҳо қоғозлар билан иш олиб бориш билан шуғулланиши мумкин. 1.2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари Тадбиркорликни шакллантириш учун иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа муайян шароитлар яратилиши керак. Иқтисодий шароитларга қуйидагилар киради: товарга бўлган таклиф ва талаб; ҳаридор сотиб олиши учун товар турларининг мавжудлиги; ҳаридор сотиб олиши учун керак бўлган пул ҳажмининг мавжудлиги; ишчиларнинг маошига, яъни сотиб олиш имкониятига таъсир кўрсатувчи ишчи жойларининг, ишчи кучларининг ортиқчалиги ѐки етишмовчилиги. Пул ресурсларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, киритилган капиталдан олинаѐтган даромад миқдори ва ўз ишбилармонлик операцияларини молиялаштириш учун олинмоқчи бўлган кредит миқдори иқтисодий шароитга таъсир этади. Тадбиркорлик фаолиятининг шаклланишида ишбилармон ходимларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш, малакасини ошириш масалаларини ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун тадбиркорлик фаолиятини олиб боришнинг замонавий услубларини ўрганишни ташкил этиш, ходимларни ўқитиш ва қайта ўқитиш, уларни ривожланган мамлакатларга малака ошириш учун юбориш, ишбилармонларни ўқитиш учун ўқитувчиларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш ишларини ташкил этиш, тадбиркор сектори учун ходимларни танлаш бўйича маслаҳат марказларини очиш керак. Ҳар бир тадбиркорлик фаолияти тегишли ҳуқуқий муҳитда кечади. Шунинг учун керакли ҳуқуқий шароит яратиш катта аҳамиятга эга. Бу нарса биринчи навбатда тадбиркорлик фаолиятини тартибга келтирувчи фармонлар ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратиб берувчи қонунларнинг мавжудлиги, яъни корхоналарни рўйхатдан ўтиш жараѐнининг қисқа ва оддий бўлиши; тадбиркорликни давлат бюрократизмидан ҳимоя қилиш; солиқ қонунчилигини такомиллаштириш; Ўзбекистон ва чет эл ишбилармонларининг ҳамкорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling