1-мавзу. Кириш. Асосий тушунчалар ва тарифи


Download 288.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana07.02.2023
Hajmi288.04 Kb.
#1174000
  1   2   3   4
Bog'liq
1 кириш



1-мавзу. Кириш. Асосий тушунчалар ва тарифи 
XXI аср халқ хўжалигининг барча соҳаларига кириб бориб, 
ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаган автоматика бу бир фан ва 
техниканинг йўналиши бўлиб, ўз ичига автоматик бошқаришнинг 
назариётини ва амалиётини ҳамда автоматик тизимларини 
тузилиши қонуниятларини ва у асослаган техник жиҳозларни 
олади. Автоматика юқори даражадаги аниқликда технологик 
жараёнларни амалга оширишни таъминлаш билан бир қаторда 
меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада оширади, ишчи-
хизматчи ходимларнинг сонини камайтиради, жараёнларни 
эффективлигини кўтаради, ишлаб чиқариладиган маҳсулот 
сифатини яхшилайди ва энг муҳими, инсон оёғи етиши қийин 
бўлган ерларда (атом ишлаб чиқаришда, фазода, ва ҳ.к) керакли иш 
жараёнларини амалга ошира олади. 
Машина ва агрегатлар ишлаб чиқариш жараёнларнинг иш 
режимларини қатор физик катталиклар билан тавсифланади. 
Масалан, электр генераторининг иш режими кучланиши, ток ва 
ўзгарувчан токда частота билан двигателники эса ўз ўқининг 
айланувчи моменти орқали эришилаётган айланиш тезлиги ва 
ҳоказолар билан тавсифланади.
Агар техник қурилманинг иш жараёнида унинг режимини 
аниқловчи барча катталиклар ўзгаришсиз қолса, у ҳолда қурилма 
мўътадил ишлайди. Мисол учун, генераторнинг кучланиши 
айланиш тезлиги ўзгармас бўлса, атроф муҳит харорати ҳам бир 
хил бўлиб, қўзғатиш токи ва юклама қаршиликларининг ўзгармас 
қийматларида мўътадил бўлади. 
Бордию, техник қурилманинг иш жараёнини тавсифловчи 
катталиклар иш жараёнида белгиланган қийматларидан сезиларли 
даражада оғса, ундай ҳолларда қурилма созловчи ёки бошқарувчи 
аъзолари билан таъминланади. Созловчи аъзо ёрдамида бир хилда 
ўзгартирмай 
ёки 
керакли 
тарзда 
ўзгартириб 
чиқишдаги 
ўзгарувчини созлайди ёки бошқаради. Бундай техник қурилмалар 

Download 288.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling