1-мавзу кириш. Дастурланадиган мантиқий контроллерлар (дмк) ҲАҚида умумий тушунчалар


ДАСТУР АСОСИДА АХБОРОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ


Download 325.84 Kb.
bet2/2
Sana14.12.2022
Hajmi325.84 Kb.
#1002281
1   2
Bog'liq
1-маъруза

ДАСТУР АСОСИДА АХБОРОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ




ЧИҚИШ



















































































1.1-расм. ДМКнинг соддалаштирилган схемаси
ДМКда бошқариш дастури компьютер ёрдасида дастур асосида ахборотларни қайта ишлайдиган ядро процессорга ёзилади. Бир хил турдаги ДМКлар турли вазифаларни бажариши мумкин. Бунда унинг ишлаши бошқарув дастурида берилган алгоритмга асосланади. МДКларнинг кириш ва чиқиш каналлари унификацияланган сигналларни қабул қилиш ва узатишга мўлжалланган бўлади.
ДМКни амалий дастурлаш масаласи аниқ бир машинани бошқариш алгоритмини амалга ошириш ҳисобланади. Кириш каналлари орқали ахборотни қабул қилиш ҳамда чиқиш каналлари орқали сигнални узатиш физик уланишлар қандай бўлишидан қатъий назар автоматик равишда амалга оширилади. Бу ишни тизимнинг дастурий таъминоти амалга оширади. ДМКни дастурлаш нуқтаи назаридан, дастурчи датчиклар ва ижрочи қурилмаларнинг қандай уланиши ва жойлашишига умуман қизиқмайди. Бундан ташқари, унинг иши қайси компаниянинг контроллери билан ишлаши муҳим эмас. Дастурлаш тиллари стандарт бўлгани боис тузилган дастур ҳар қандай ДМКда ҳам бир ҳилда ишлай олади. Бу эса дастурчилар учун стандартга киритилган ҳар қандай ДМК билан ишлай олиш имкониятини яратади.
Дастурланадиган контроллер – бу дастурий таъминот билан бошқариладиган, бошқарув объектига ўрнатилган датчиклар уланадиган кириш ҳамда ижрочи қурилмалар уланадиган чиқиш каналларига эга дискрет автоматдир. ДМК кириш каналларининг ҳолатини ўқийди ва дастур асосида уларни қайта ишлаб, чиқиш каналларида зарурий сигналларни хосил қилади.
ДМК реал вақт режимида саноат муҳитида ишлашга мўлжалланган ва информатика мутаҳасиси бўлмаган олим томонидан ҳам дастурлаш учун тайёр бўлиши керак.
Аввалда ДМКлар кетма-кет мантиқий операцияларни бажариш учун мўлжалланган бўлгани учун ҳам «дастурланадиган мантиқий контроллер» номини олган. Замонавий ДМКлар содда мантиқий амаллардан ташқари сигналларни рақамли қайта ишлаш, ростлаш, операторнинг бошқарув функциялари каби кўплаб мураккаб амалларни ҳам бажара олади.
ДМКларнинг кунструкциялари битта блокка йиғилган миниатюрали кўринишдан битта шкафга йиғилган бир қанча қурилмалар кўринишигача бўлиши мумкин (1.2-расм).





а)

б)

1.2-расм. ДМКларнинг конструкциялари: а) моноблокли; б) алоҳида блоклардан иборат қўвурға кўринишида йиғилувчи


Илк маротаба ДМКлар 1969 йилда АҚШда автомабил саноатида детелларни конвейр усулида йиғишни ташкил қилиш учун қўлланилган бўлиб, унда Модикон фирмасининг контроллерларидан фойдаланилган. Бугунги кунга келиб эса ДМКларни энергетика, алоқа, қишлоқ ҳўжалиги, омборхоналарни бошқариш, озиқ-овқат, кимё, қурилиш ва транспорт каби кўплаб соҳаларда учратиш мумкин. ДМКларни қўлланиш соҳалари ҳаттоки компьютерларни қўллаш соҳалариданда кенг қамровга эга.
Download 325.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling