1-мавзу: Кириш. Дунё ва жамиятни билишда илм-фан


Download 52.29 Kb.
bet1/2
Sana11.05.2023
Hajmi52.29 Kb.
#1451536
  1   2
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза


1-мавзу: Кириш. Дунё ва жамиятни билишда илм-фан
Коинот, Еримиздаги хаёт турлари, одамнинг пайдо бўлиши, уларнинг таркибий қисмлари бўлган атом, молекулаларнинг ассиметрияси ва унга боғлиқ бўлган оптик фаоллигини аникдаш фанда катта ахамиятга эга. Моддий ва рухий дунёни билишда муҳим фалсафий муаммолардан онг бирламчими ёки материя? Материя нима? Ҳеч нарса йуқдан бор, бордан йуқ бўлмайди деган ақида туғрими? Шу каби муҳим масалалар каторида дунёни билиш муаммоси табиий, гуманитар ва ижтимоий фанларнинг бош масаласи бўлиб келган ва келмоқда. Мазкур курснинг вазифаси хам фаннинг ижтимоий ва гуманитар сохасидаги талабаларга бизни ўраб олган дунё, табиатнинг бир бугун эканлиги, улар мутаносиб-гармония ҳолатида фаолият курсатаётганини табиий фанлар воситасида билдириш ва тушунтиришдан иборат. Табиий ва гуманитар фанларни бир-бирига боғлиқ холда баён қилиш бўлажак мутахассисларнинг дунёни билишда ижтимоий, табиий онгини, малакаларининг бойитишга ёрдам беради. Фанларни муайян тизим асосида ўрганиш, уларнинг эволюцион фаолиятининг универсаллиги хамма йуналишларда бир хиллигини тушуниш табиий фанлардаги синергизм ва парадигма ходисаларини ўрганиш талабаларнинг фикр доирасини кенгайтиришга албатта ижобий таъсир этади. “Табиатшуносликнинг замонавий асослари” курсининг аҳамияти яна шундаки, кейинги йилларда жамиятда пайдо бўлаётган астрология, (фол очиш) магия (сехргарлиқ афсунгарлик) экстрассенслар, хар хил диний оқимларнинг асоссиз эканлиги, уларнинг жамият ва инсон учун зарарли эканлигини илмий асосда тушунтириш зарур булиб қолди. Фанларнинг нотугри талқин қилиниши, дунёга бир томонлама яқинлашиш хавфли социал оқибатларга олиб келиши мумкин. Сиёсий арбоблар билан ёлғон, асоссиз фанларнинг ўзаро бирлашиши жамиятда фожеаларга олиб келган. Масалан, инквизиция, диний фанатизм, фундаментализм, фашизм кабиларнинг илм-фанга нисбатан нотўғри муносабатига ва фанда кибернетика, генетика соҳаларини таъқиб қилиш холатлари бўлганлигига тарих гувохдир. Мазкур курснинг мақсадларидан яна бири шуки, бунда талабани табиатшунослик фани асосида мустақил фикрлайдиган ва келгусида ўз мутахассислигининг муаммолари ечимида ундан фойдалана оладиган даражага етказиш талаб этилади. Шунинг учун материалларнинг кетма-кетлиги, баёни ва изчиллиги муайян мақсад асосида тузилган. Табиатшунослик асосларининг баёни фалсафа, ижтимоий, гуманитар ва табиий фанларнинг тараққиёти, бир-бирларига боғликлиги, дунёни билишда уларнинг бир бутун яхлит, ўзаро синтезланган фан сифатида талқин қилинишидан иборат. Маълумки инсониятнинг хозирги тараққиёт ҳолати ўзининг техногенли тамаддуни билан характерланади. Техноген цивилизациянинг ривожланиши асосан, фан ютукдарига боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида жамиятнинг тараққиётига ва дунёни билиш, англашга ёрдам беради.
Хозирги кунда фан маънавий унсур булиб, у жамият билан ўзаро боғланган ва биргаликда фаолият кўрсатадиган асосий элемент хисобланади. Ижтимоий-гуманитар ва табиий фанлар бир-бирлари билан боғлиқ ҳолда бўлиб, уларнинг ривожланиши инсониятнинг дунёқараши асосида шаклланади. Илмий ютуқлар эса хар бир даврнинг тарихий инъикосидир. Дунё фанининг дахоларидан бири Э.Шреденгер узининг «Фан жамиятга боғлиқми»? деган асарида «Ҳамма табиий фанлар умуминсоний маънавиятга боғлиқ бўлиб, катта илмий ихтиролардан кенг халқ оммаси хабардор бўлмас экан, бундай илмий кашфиётлар маънавият даражасига кутарила олмайди» деган. Хозирги замон фанининг ўзига хослиги, қуйидаги айрим омиллар билан белгиланади:
• Фан маънавий унсур;
• Илмий кашфиётларни кенг халк оммасига оммабоп усулда етказиш;
• Фан техника ўзаги;
• Замонавий тамаддуннинг базиси технологиядир;
• Жамият тараққиётида ютукдарни acpaш ва авайлашда илм-фанни ўрнини англаш ва уни оммалаштиришдан иборат;
• Илм-фаннинг бир бутунлиги ва дунёнинг ягона шакл-шамоилини ишлаб чиқиш катта аҳамият касб этади;
• Фанларнинг бир-бирларига таъсирини сақлаган ҳолда келгусида тор доирадан илмий интеграцияга интилиш зарур;
• Фанлар ўртасидаги ажралишни йуқотишга ҳаракат қилиш;
• Ҳозирги кунда алоҳида урғу табиий фанларга берилиши замон тақозоси бўлиб, чунки улар технологиянинг асоси ва умуминсоний маънавиятнинг ажралмас қисмидир.
Бугунги кунда фан ананавий илмий-тадқиқот услубиётидан ноананавий янги илмий, рационал-парадигма йўлига ўтмокда. Бу таълимотга асосан дунёнинг тараққиёти очиқ диссипатив тизим асосида эволюцион-синергетик (ўз-ўзидан шаклланиш)-парадигма бўйича фаолият кўрсатилиши тушунилади. Хозирги замон фани дунёни англаш, тушиниш учун қуйидаги шартларни асосий омил деб билади:
1.Дунё мураккаб тизим бўлиб, у нотуғри чизикди характерга эга.
2.Дунёни кенгроқ чуқурроқ тушуниш, англаш учун фан ва маънавиятни бир бутунлиги хозирги замон илми тақозо этади.
3.Бугунги жамият тамаддунни технократизмдан маълум масофада чекланишга, инсониятнинг табиатга қаратган фаолияти учун маъсу'л эканлиги хар доим ёдда тутилиши лозим.
Бутунги техноген инқилобий шароитда таълим муҳим ахамият касб этади. Таълим ҳар қандай жамиятда таракдиёт сари етакловчи локомотив хисобланади. Янги таълим парадигмаси икки қисмдан- фундаментал ва бир бутунлиги билан характерланади.
Таълимнинг фундаменталлиги ўқув жараёнининг онтологик ва гносеологик аспектларини ўз ичига олади. Ўқув жараёнининг онтологияси дейилганда атроф-муҳитни билиш гносеологияси эса билиш жараёнидаги услубиётлар орқали малакани ошириб бориш тушунилади. Таълимнинг фундаменталлиги атроф-муҳитни ўрганишда илмий тафаккурнинг кенглиги ва аниқлиги асосий омил ҳисобланади. Хозирги кунда фанлар тўғрисидаги маълумотлар тор доирада бўлмасдан табиий ва ижтимоий-гуманитар фанлар хақида кенг илмий тушунчаларга талаба эга булиши талаб этилади.
Фундаменталлиги ва бир бутунлиги фаннинг куйдаги поғоналарида намоён булади:
• янги парадигмали таълимнинг олий ўқув системасига киритиб, унга сингдириш.
• бир-бирига яқин бўлган фанларни муайян ўқув блоклар тизимига жойлаштириш.
• айрим фанларни алоҳида ўзига хослигини сақлаш.
Ўқув дарслари умумлашган, муайян изчиллиқ хозирги замон фан ютуқлари билан бойитиб, мақсадли, мантиқ ва муаммоли қилиб берилган такдирдагина олиб борилаётган дарс фундаментал холатга ўтади. Шундай килиб XXI асрда янги парадигмали таълим шаклланиб, у атроф-мухитга нисбатан концептуал карашлар, тафаккурнинг кенглиги ва умуман маънавиятнинг бойлиги билан характерланади. Таълим соҳасида Республикамиз дунёда биринчилар каторида Олий таълим тизимида туб ислохотларни амалга ошириш учун «Таълим туғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни қабул килиниши укув тизимини мукаммаллаштиришда ва жаҳон стандартларига мослаштиришда ижобий натижаларга эришилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Юқоридаги фикрларга асосан хозирги замион фанларининг талабларига ва хамда ўзимизнинг «Таълим туғрисида» ги конун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга оширишда фундаментал фанлардан бўлган «Табиатшунослик асослари» Олий таълимда ўзига хос ҳизмат қилиши шубхадан ҳоли эмас. Мазкур фан Олий таълимнинг ажралмас кисми эканлигини хозирги кунда купчилик олимлар томонидан тан олинмокда. Таълимнинг умум илмий ғоялари озми-кўпми «Табиатшуносликнинг замонавий концепциялари» фанида уз аксини топган. Мазкур курс табиий фанларнинг синтетик мажмуаси асосида тариҳ фалсафа ва эволюцион-синергетик карашларнинг умумий куриниши хисобланади. Ушбу курс табиат, атроф-муҳит ва дунёни англашда табиий ва ижтимоий- гуманитар фанларнинг мураккаб тизим эканлигини курсатишдан иборат. Китобдаги илмий материаллар бир-бирларидан ажралмаган, изчил, дидактик тизим асосида бир-бирларини тулдириш ва бир бутун хрлатда талкин килишга харакат килинган.
Юкоридаги гоялар асосида «Табиатшунослик асослари» деб аталган укув кулланмада куйидаги асосий илмий муаммоларни ёритилишига харакат килинади:
• Табиатшуносликнинг ривожланиш боскичлари, предмети ва унинг хозирги замон табиий фанлар орасидаги тутган урни.
• Фанларнинг шаклланиши, эволюцияси, ундаги парадигмага сабабчи булган илмий инкилоблар.
• Фанларнинг ривожланишида кулланилган, кулланилаётган илмий услубиётлар ва фандаги эволюцион синергетик
Карашлар.
• Хозирги ривожланган техноген жамиятда фаннинг узига хослиги.
• Табиий ва ижтимоий-гуманитар фанларини бир бутунлиги уларни бирлаштирувчи тизимнинг ижобий курсатгичлари.
• Дунё цивилизацияси ривожланишига Марказий Осиёлик олимларнинг кушган хиссалари.
Материянинг физикавий тавсифи, замон, макон, нисбийлик назарияси. • Қуёш тизими ва мега дунёнинг динамик ҳолати ва бирлиги.
• Атроф-муҳит ва табиатни англашда кимё фанининг роли, кимёвий эволюция. Кимё фанининг ижобий ва салбий томонлари.
• Табиий фанларнинг фаолиятида биология йуналишининг узига хослиги, физика-кимёвий биология. Клонлаш усулининг мохияти. Трасген усимлик ва ҳайвонлар.
• Эволюцион таълимотнинг замонавий тавсифи. Антропогенез муаммоси.
• Тупрокшунослик асослари. Узбекистон Республикасидаги тупрокларнинг асосий хиллари, хосилдорликнинг ошириш чоралари.
• Табиатшуносликнинг геологик ва географик тавсифлари. Республикамизнинг табиий ва иқтисодий муҳтасар географияси.
Экология-биология, мухандислик ва ижтимоий фанларининг мажмуаси эканлигини исботловчи омиллар.
• Табиий, ижтимоий ва гуманитар фанларини бир бутун холда талкин қилиш сабаблари.
• Литосфера, биосфера ноосфераларнинг бир бутунлиги ва уларнинг узаро динамикаси.
• Табиий фанларнинг XXI асрдаги ривожланиши ва уларнинг хозирги замон панорамаси.
Мамлакатимизда олиб борилаётган таълим борасидаги ислоҳотлар бир замонлар укув юртларида катъий одат тусига кирган авторитар педагогика услубини тамоман рад этади. Бу педагогик услубнинг мохдяти шу этдики, уқитувчи гапирувчи, талаба эса факат эшитувчи булиб, домланинг "айтгани-айтган", "дегани- деган" тарзида укитувчи аудиториянинг “хужайини" га айланган эди. Мустақиллик йилларида олиб борилаётган ислохртлар та'ълим жараёнида туб бурилишлар ясаб, ёшларимизнинг тафаккурига, онгига, руҳиятига озодлик нафасини олиб кирди.
Янги педагогик технологияларни куллашда уларда мустақил фикрлаш кобилиятини устиришни кузда тутилаётгани эса, таълимда ижодий ҳамкорлик муҳити яратилишига имкон туғдирмокда. Дарслар фақат лекция булмасдан қизиқарли, жонли утиши учун мулокот асосида, қарама-қарши фикрлар ва баҳслар асосида бўлса, мақсадга мувофиқ булади деб уйлаймиз. Шарқ ва Fapб илм-фани, коинотнинг пайдо булиши, тириклик чегараси, одамнинг пайдо булиши мавзуларида қарама- карши фикрлар мавжуд. Уқитувчи улардан ижодий фойдаланиб, талабаларни илмий баҳсга чорлаши зарур. Гоявий жиҳатдан пишик-пухта, бугунги кун талабларига жавоб берадиган, халқимизнинг тарихи, анъаналари, мафкураси ёритилган мавзулар талабаларга етказилиши керак. Шу нуқтаи назардан ҳам, табиатшунослик асослари фанида махаллий материаллардан фодаланишимиз зарур. Жумладан, шарқ фалсафаси, унинг шаклланиши ва моҳияти укув дастурларига киритилиши зарур. Юкоридагиларни хисобга олган холда Амир Темур ва Темурийлар давридаги илм-фан, Бобур ва бобурийлар томонидан яратилган табиатшунослик мавзулари киритилди. Табиатшуносликнинг замонавий концепциялари" номли дарс университетларнинг ижтимоий-гуманитар факультетларида, техника олий укув юртларининг айрим булимларида ва диний укув юртларида уқитилмокда. Мазкур курснинг моҳияти уни ҳар бир мутахассисликнинг узига хослигига қараб ташкил қилишни талаб этади.
ДУНЁ ВА ЖАМИЯТНИ БИЛИШДА ИЛМ-ФАН

Download 52.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling