1-мавзу. Кириш. Фан ҳақида умумий тушинча. Фаннинг мақсад ва вазифалари


Download 1.74 Mb.
bet37/75
Sana23.12.2022
Hajmi1.74 Mb.
#1048750
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   75
Bog'liq
1 мавзудан бошлаб

Маҳсулот тайёрлаш. Ўсимликнинг меваси август ойи охирларидан бошлаб (қизил рангга қирган вақтда) кеч кузда йиғилади. Бу вақтда мева таркибида С витамини кўп бўлади.
Совуқ тушганда мевасида С витамини камайиб кетади. Мевани йиғаётган вақтда қўлга тикон кирмаслиги учун брезент қўлқоп кийилади. Меваси қуёшда ёки печларда 80-900С ҳароратда қуритилади. Қуритилан меваларни ишқалаб косачабарг қолдиқларини тушириб юборилади. Наъматак меваси қисман доривор препаратлар тайёрлаш учун ҳўллигича тезжа (уч кундан ортиқ сақламасдан) заводларга юборилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот ҳар хил шаклдаги (шарсимон, тухумсион ёки чўзиқ тузумсимон) катта кичикликдаги узунлиги (0,7-3см, диаметри 06,-1,7см) тўқ сариқ-қизил ёки тўқ қизил рагли сохта мевадан иборат. Сохта меванинг учки томонидан тешикчалари (гулкосачасидан тозалангандан сўнг ҳосил бўлган) бор. Маҳсулотнинг устк томони ялтироқ, буришган ички томони эса хира. Ёнғоқчалари (ҳақиқий мевалари) қаттиқ сариқ рангли, бурчакли бўлиб, оқ туклар билан қопланган. Маҳсуот ҳидсиз, устки девори нордон-ширин, бир оз буриштурувчи таъмга эга.
Маҳсулот намлиги 14%, умумий кули 3% наъматик ўсимлигининг арашмалари (поя, барг косачабарг ва мева бандлари) 1%, қорайган, куйган, ҳашоратлар еб майдалаган мевалар 1%. Органик аралашмалар 0,5% ва минирал аралашамлар 0,5% дан ошмаслиги лозим.
Маҳсулотнинг анотомик тузилиши. Наъматик мевасини порошогини хлородидрат эритмасига солиб қиздирилади, сўнгра микроскоп сотида кўрилади (расм).
Мева эпидермаси бир-бири билан туташган қалин деворли хужайралардан иборат. Мевани юмшоқ қисми паренхим хужайралардан ташкил топган бўлиб, бу хужайралар ичида қизил томирчалар учрайди. Ёнғоқчанниг пўсти ёғочланмаган тошсимон хужайралардан, уруғининг пўсти эса икки қават ингичка ҳужайралардан иборат. Туклари икки хил бўлади: калта, оқ рангли, бир хужайрали, юпқа деворли ва кенг бўшлиқли ҳамда узун сариқ тусли, бир хужайрали, қаттиқ дағал, қалин деворли туклар. Одатда кукунда бир туклар синган ҳолида учрайди. Уруғ ядросининг паренхимасида мой томчилари кўп бўлади.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling