1-Мавзу. Кириш. Фаннинг мазмуни,мақади ва вазифалари


Download 60.25 Kb.
bet1/2
Sana09.06.2023
Hajmi60.25 Kb.
#1469307
  1   2
Bog'liq
1 мавзу фан пред

1-Мавзу.Кириш. Фаннинг мазмуни,мақади ва вазифалари.




1.1. Бозор ҳақида тушунча
Ҳар қандай жамиятда яшовчи инсоннинг энг асосий мақсади узининг турмуши, яшаш шароитларини яхшилашдан иборат. Шу боисдан хам унинг меҳнат фаолияти биринчи навбатда ўзининг шахсий манфаатини қондиришга каратилган бўлади ва бу умуман тўғри ҳолат бўлиб ҳисобланади. Кайси жамият ана шу манфаатни, яьни инсон манфаатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этса ўз иқтисодий сиесатини шу манфаат билан боғлаб борса шу жамият ҳар томонлама ривожланади, ундаги кишиларнинг турмуш шароити яхши бўлади.
Иқтисодиёт тўғрисида фикр юритар эканмиз моддий бойликлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларнинг чекланганлигини алоҳида таькидлаб утиш лозим бўлади. Маьлумки хар қандай турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун икки хилдаги ресурс бўлиши лозим. Бу моддий ресурслар ва меҳнат ресурслари бўлиб ҳисобланади. Мана шу ресурсларнинг моддий қисми, яьни ер, ер ости бойликлари, хом-ашё материаллар ва хоказолар жамиятда чеклангандир. Шу боисдан хам чекланган ресурслардан унумли фойдаланган жамиятгина талаб даражасида ривожланиши мумкин. Моддий бойликлар ишлаб чиқариш учун бевосита катнашадиган меҳнат ресурслари имконияти ҳам шу жумладан унинг физиологик қобилияти, вақти, умри хам чекланган, ундан ҳохлаган миқдорда фойдаланишга имкони йўқ. Шу боисдан хар бир жамият ўзининг меҳнат ресурсларининг имконият доирасини кенгайтириш чора-тадбирларини белгилаши керак бўлади ва шу асосида улардан максимум фойдаланишга эришиш мумкин бўлади. Дунёдаги барча давлатлар иқтисодиётининг ривожланиш тарихи мавжуд чекланган имкониятлардан унумли фойдаланишнинг муҳим йўли иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтказиш бўлиб ҳисобланишини кўрсатади. Фақат бозор иқтисодиётида кишиларнинг меҳнати мувофиқ тарзда рағбатлантирилади.
Бозор-сотувчи билан харидор ўртасида товарни пулга айирбошлаш муносабати бўлиб ҳисобланади.
Бозорда товарлар билан олди-сотди муносабатлари, товар ишлаб чиқариш, товар айирбошлаш ва пул муомаласи қонунларига биноан амалга оширилади.
Бозор иқтисодиёти - товар-пул муносабатларига асосланган ва уларга хос иқтисодий қонунлар асосида бошқариладиган иқтисод. Бозор иқтисодиётининг фаолияти асосан бозор оркали амалга оширилади. Бунда алоҳида фаолият юргизувчи хўжалик субъектлари ўзаро алоқада бўладилар.
Бозор тўғрисида фикр юритар эканмиз такомиллашган (эркин) бозор ва рақобатли бозор фарқини билиш керак.
Эркин бозор бир хилдаги маҳсулотга айни бир вақтда бир хилдаги баҳо белгилаши билан характерланади. Бундай бозор бўлиш учун куйдаги шартлар бўлиши лозим:
а) катта ҳажмдаги ва доимий талаб;
б) хўжалик фаолияти билан шуғулланувчиларнинг чекланмаган миқдорда бўлишлиги;
в) ишлаб чиқариш омилларининг куплиги;
г) сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги эркин рақобат бўлишлиги;
д) рақобатчиларнинг барчаси учун керакли ахборотнинг бўлишлиги;
Лекин юқоридаги шартларнинг барчасини амалда бўлишлиги мураккаб.
Шу боисдан ҳам эркин бозорнинг ўзини бўлиши ҳам амалда учрамайди.
Фақатгина рақобатли бозор бўлади. Рақобатли бозор бўлишлиги учун турли мулкка асосланган корхоналар - хусусий, кооператив, акционерлик, давлат ва х. к. хамда бозор инфраструктураси бўлишлиги лозим.
Бозорларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1. Маҳсулотлар ва хизматлар бозори.
2. Ишлаб чиқариш омиллари (ресурслари) бозори.
3. Молиявий бозор.
Маҳсулотлар ва хизматлар бозори ўз навбатида товар биржаларини, улгуржи ва чакана савдони, маркетинг ташкилотларини ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш омиллари (ресурслари) бозори барча ишлаб чика риш учун зарур бўлган ресурсларнинг олди-сотдисини акс эттиради. Булар ер, капитал, меҳнатдан иборат.
Молиявий бозор корхона (фирма) ва бошқа бозор субьектларини молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифни акс эттиради. Молия вий бозор бу пул, акция, аблегация бозорларини ифода этади. Юқорида зикр этилган барча бозор турлари бир-бири билан ўзаро богланган ҳолда амал қилади. Бозорларнинг таркибий жиҳатдан қуйидаги йўналишлари бўйича табақалаштириш мумкин:
1. Иқтисодий йўналишига кура:
а) истеьмол товарлари бозорига.
б) саноат моллари бозори.
в) хом - ашё бозорига.
г) меҳнат бозорига.
д) қимматли қоғозлар бозорига.
е) чайқовчилик бозорига ва х. к.
2. Географик жойлашишига кура:
а) маҳаллий бозорга.
б) миллий бозорга.
в) дунё бозорига.
3. Рақобатнинг чекланганлиги даражасига кура:
а) монополистик бозорга.
б) олигополистик бозорга.
в) монопсоник бозорга.
г) эркин бозорга.
д) аралаш бозорга.
4. Тармоқлар бўйича:
а) автомобил бозорига.
б) компьютер бозорига.
в) нефть маҳсулотлари бозорига.
г) қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорига.
5. Маҳсулотни сотиш хусусиятига кура:
а) улгуржи савдо бозорига.
б) чакана савдо бозорига булинади.
Ана шу бозор турларининг барчаси ўзаро боғлиқ бўлиб, товар-пул муносабатлари қонуниятлари асосида амал қилади. Иқтисодчилар Р.Липси, П. Стейнернинг образли айтиши бўйича «бозор - бу барча иқтисодиёт билан шуғулланувчининг ўзаро алоқасини ифода этувчи саҳнадир».
Бозорда фаолият юргизувчи барча шахсларнинг ҳаракати бутун иқтисодиётнинг мустаҳкамланишига эмас, балки уз манфаатларига каратилган. Ана шу барча якка тартибда қарор қабул қилувчиларнинг фаолиятини тартибга солиш бозор иқтисодиётининг юраги бўлган - бозор механизми асосида амалга оширилади.
Бозор иқтисодиётининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
1. Ишлаб чиқариш ресурслари тўғри тақсимланади. Бозорда ресурслар биринчи навбатда жамият учун зарур бўлган сохаларга так симланади.
2. Киска ахборот асосида ишлаб чиқариш самарали ташкил этилади. Ишлаб чиқарувчилар фақат баҳо билан харажатни билган ҳолда самарали фаолият олиб боришлари мумкин. Масалан, сут етиштирувчи фермер учун болалар қанча сут истеьмол қилиши, бошқа фермерларнинг қанча сигири борлиги, уларни қанча маблаги борлигини билишининг хожати йук.
3. Талабга кура ишлаб чиқаришни тезда ўзгартириш мумкинлиги. Ҳар йили қарийб 700 хил янги радиоаппаратура бозорга чикади.
4. Фан-техника тараққиётини ишлаб чиқаришга тезда жорий қилиниши учун ҳаракат қилинади.
5. Истеьмолчи ва тадбиркорлар ишлаб чиқаришда эркин ҳаракат қиладилар.
6. Барча ишлаб чиқарувчилар маҳсулот сифатини оширишга ҳаракат қиладилар.
Бозор иқтисодиётини бир мунча камчиликлари хам мавжуд.
Буларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат :
1. Атроф-мухитни химоя қилиш иқтисодий механизми йук. Фақатги на қонунлар асосида корхоналарни мажбур қилиш мумкин.
2. Фан-техника янгиликларини ишлаб чиқаришга тадбик қилишда купинча, унинг оқибатлари ҳисобга олинмайди. Масалан, 1948 йили швециялик химик олим П. Мюллер ДДТни кашф этганлиги учун Нобель мукофотига сазовор бўлди. Лекин 1960 йилда уни инсоннинг наслига зарари борлиги аниқланди. Шунга қарамасдан бу заҳар АҚШда 1972 йилгача ишлаб чиқарилган.
Бизнинг жумхуриятда хам куп йиллардан бери шундай кимёвий заҳарли дорилар ишлаб чикиб ерга солинмоқда.
3. Жамоа фойдаланиши учун зарур иншоотларни, тадбирларни ривожланишига имкон бермайди. Масалан, йўллар, жамоа транспорти, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш ва х. к.
4. Меҳнат қилишга, даромад олишга кафолат бермайди. Ҳар бир киши ўзи учун ўзи қайғуриши керак. П. Самуэльсон фикрига кўра бозор системаси тенгсизликни қайта ишлаб чиқаради.
5. Фанда асосли, чуқур тадқиқот қилишга имкон бермайди.
6. Бозор ижтимоий-зарурий маҳсулот ишлаб чиқаришга эмас балки пули борларнинг талабини қондиришга ҳаракат қилади. Иқтисодчилар А. Бломквист, П. Воннаконтнинг фикрича «бозор хўжалик фаолиятида қатнашувчиларга кенг эркинлик бериши билан бир қаторда иқтисодий жихатдан химоясиз кишиларнинг очликдан эркин улишига имконият беради».
7. Иқтисодиётнинг нотекис ривожланишига олиб келади. Вазифаларни хал этишни давлат ўз зиммасига олиши керак.



Download 60.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling