1-Мавзу: Кириш


КЎРГАЗМА ВОСИТАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ТАСНИФИ


Download 1.79 Mb.
bet49/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

7.2. КЎРГАЗМА ВОСИТАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ТАСНИФИ
Режа:

  1. Кўргазма воситаларининг хиллари

  2. Табиий кўргазмали воситалари;

  3. Тасвирий кўргазмали воситалари;

  4. Ўқитишнинг овозли экран воситалари;

1. Кўргазмали воситаларининг хиллари
Ўз таснифи ва аҳамиятига кўра биология ўқитишда қўлланиладиган кўргазмали воситалар асосий ва ёрдамчи хилларга ажратилади.
Асосий гуруҳига - табиий, тасвирий, оғзаки воситалар, ёрдамчиларига – ўқитишни техник воситалари ва лаборатория асбоб ускуналар киради.
Табиий кўргазма воситалар ўз навбатида тирик, ўлик ва фиксирланган, тасвирий кўргазма восита текис ва ҳажмли хилларга ажратилади.
Табиий кўргазма воситаси мактаб тажриба ер майдонидан махсус танланган ўсимликлар, хона ўсимликлари, тирик табиат бурчагидаги аква­ри­ум­даги балиқлар, терраиумдаги ҳайвонлар, инсектарийдаги ҳашаротлар, қафасдаги қушлар, қуритилган, фиксирланган кўргазма воситаларига гербарийлар, тулуплар, умуртқасиз ҳайвон коллекциялари, остеологик препаратлар, таксидермик материаллар, микро ва макропрепаратлар, тарқатма материаллар киради.
Тирик ўсимлик ва ҳайвонларни дарс жараёнида намойиш қилиш учун аввалдан тайёргарлик кўриш лозим. Уларни танлашда ўқув дастури, маҳаллий шароит ва табиатни муҳофаза қилиш талаблари эътиборга олиниши керак.
Гербарийлар – бу қуритилган ва тўғриланган, қаттиқ қоғозга маҳкамлан­ган яхлит ўсимлик ёки унинг муайян органидир. Биологияни ўқитишда гербарийлардан тарқатма материал сифатида фойдаланилади. Гербарийлар мазмуни ва моҳиятига кўра: морфологик, систематик ёки экологик бўлиши мумкин. Ўқитувчи дарсда ўрганиладиган мавзу мазмунидаги тушунчаларнинг турига кўра муайян гербарийдан фойдаланиши мумкин.
Гербарий, коллекцияларни кўрсатаётганда шуни ёдда тутиш керакки, улар тирик организмлар тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилмайди. Шуни эътиборга олиб улар бошқа кўргазма воситалар билан биргаликда намойиш этилиши лозим.
Худди шундай ҳолатни фиксирланган ҳўл препаратларга нисбатан ҳам айтиш мумкин. Чунки улар узоқ вақт давомида ўзларини рангларини йўқотган бўладилар.
Ҳўл препаратлар – бу ўсимлик ва ҳайвоннинг ёки улар ораганларининг махсус эритма ёрдамида консерваланишидир. Улар шиша цилиндрик ва пластмасса идишларда (формалин ва спирт эритмаларида) бўлади.
Ҳўл препаратлар мазмунига кўра уч гуруҳга бўлинади:

  • Морфологик препаратлар – ўсимлик ёки ҳайвоннинг ташқи тузилиши ва органлари акс эттирилган бўлади.

  • Анатомик препаратларда – организм ёки баъзи органларнинг ички тузилиши акс эттирилган бўлади.

  • Эмбриологик препаратларда организмларнинг индивидуал ривожлани­ши ўз аксини топган бўлади.

Ҳўл препаратлардан тарқатма материал сифатида фойдаланиш мумкин.
Табиий кўргазмали воситаларнинг бири микро­препаратлар ҳисобланади. Улар кичик организмлар - бактерия, замбуруғлар, бир ҳужайрали ҳайвон­лар ва ўсимликларнинг ҳужайравий тузилишини ўзида ифода қилади.
Микро­препаратлар тайёрланиши ва давомийлигига кўра 2 гуруҳга: вақтинчалик ва доимий микро­препаратларга бўлинади.
Вақтинчалик микропрепаратлар ўқитувчи ёки ўқувчилар томонидан бир дарс мобайнида тайёрланади. Шуни қайд этиш керакки, вақтинчалик микро­препаратларни тайёрлаш кўникмасини ҳамма ўқувчилар эгаллашла­ри керак.
Доимий микро­препаратлар махсус муассасаларда тайёрланиб, ундан кўп марта фойдаланиш имконияти мавжуд. Вақтинчалик ва доимий микро­препаратлар ўқувчилар томонидан тирик организмларнинг ҳужайравий тузилишини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
Коллекциялар – ўсимлик, ҳайвон ёки улар органларининг тўпламидан иборат. Коллекциялардан «Ўсимликларнинг гомологик ва аналогик орган­лари», «Ҳашоратлар» коллекциясидан яшаш муҳитига мослашиш, ҳимоя, огоҳлантирувчи ранг, шунингдек, идиоадаптацияларни ўрганиш мумкин.
Остеологик препаратлар деганда ҳайвонларнинг яхлит скелети ёки айрим суяклар тўплами тушунилади. Бу материаллардан «Органик олам эволюцияси далиллари» мавзусида гомологик органлар тушунтирилганда фойдаланилади.
Таксидермик материаллардан ҳайвонларнинг табиий шакли, ҳажми ва позаси ўрганилганда фойдаланилади. Уларга тулуп ва чучелалар мисол бўлади. Кўпгина табиий кўргазма воситалари лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказиш учун зарур.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling