1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


Download 0.58 Mb.
bet50/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

ҲОРИЖИЙ КРЕДИТ ЛИНИЯСИ  
Ҳалқаро кредит линияси бўйича пул олиш имконияти ҳам мавжуд. Ўзбекистонда ишлаётган бирқатор ҳорижий банкларнинг кўпчилиги ҳорижий валютада ускуналар сотиб олиш учун кредитлар ажратишади. Бу кредитлар бўйича муаммо шундаки, берилаётган кредитнинг минимал суммаси одатда энг камида 100 000 долларни ташкил қилади. Бу эса, энг камида 100 000 долларлик кредит олиб, 120 000 долларлик гаров тақдим этишингиз керак, деганидир.  
Ўзбекистон банкларининг бири немис банкларидан бирининг кредит линияси орқали қуйидаги шартларда кредит олишни таклиф этмоқда:  
- кредит бериш муддати - 6 йилгача (2 йил имтиёзли муддат)  
- фоиз ставкаси йилига 12%  
- кредит суммаси - 400 000 еврогача 
Кредитлар Йеврода берилади ва сўмда ЎзР МБнинг курси бўйича қайтарилиши мумкин.  
Айниқса, еврода олинган кредитни ЎзР МБ курси бўйича сўмда қайтариш шартини ҳисобга олган ҳолда жуда қизиқарли таклиф. БизПлан.уз ҳодимлари ушбу маълумот билан қизиқиб қолдилар ва унинг қанчалик тўғрилигини текшириб кўришга қарор қилдилар. Суҳбат давомида шу нарса маълум бўлди-ки, кредитлашнинг барча шартлари ҳақиқатдан ҳам юқоридагидай, аммо белгиланган лимитдан ошиб кетилганлиги сабабли ушбу кредит линияси ёпилган. Бизга сентябр ойида яна бир телефон қилиб кўришни таклиф қилишди.  
БИЗНЕСИНГИЗ УЧУН ХУСУСИЙ САРМОЯДОР  
Сизнинг бизнес-ғоянгизни молиялаштириш ёки бизнесингиз ўсишини амалга оширишнинг бошқа бир манбаи - қўлида керакли маблағ бўлган хусусий сармоядор бўлиши мумкин. Аммо бундай кишини топишнинг ўзи етмайди, чунки уни қизиқтириш ва сиз таклиф қилаётган бизнес фойдали ва истиқболли эканлигига ишонтириш керак.  
Ўзбекистонда тадбиркорлар эҳтиёткорлик билан маблағ тикишади, кўпинча сармоядорни Сизнинг бизнесингизнинг ўзига хослиги ва фойда келтира олишига ишонтириш осон иш эмас. Бундай вазиятда сизнинг қўлингиздаги асосий восита – мукаммал ишланган реалистик бизнес-режадир. Бугунги кунда камдан-кам сормоядор фақат оғзаки ваъдаларга ишонган ҳолда пул тикишга рози бўлади. Албатта, у сизнинг қариндошингиз ёки яқин кишингиз бўлса бошқа гап.  
Хусусий сармоядор пул тикиш ҳақида қарор қабул қилиши учун бизнесингиз ривожининг батафсил ҳисоб-китоблари, операсион фаолият, маркетинг стратегияси, бизнеснинг афзаллик ва камчиликлари, пул оқимлари ва таҳлиллар каби ишончли далиллар талаб қилади.  
Хусусий сармоядор фойданинг бир қисмини олиш, бизнесда улушли ҳисса каби ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Шунингдек, сармоядор доимий асосда дивидентлар олиш ёки у томонидан тикилган пулни фоизлари билан қайтариб олишдан ҳам манфаатдор бўлиши мумкин. Ҳолбуки бизнес-ғоялар бу ғояларга сармоя тикиши мумкин бўлган кишиларга қараганда анча кўп экан, бундай сармоядорни излаш ишлари узоққа чўзилиши мумкин.  

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling