1-мавзу: коррупцияга қарши курашишнинг ҳУҚУҚий асослари


Болада нутқ пайдо бўлишидан анча олдин (бола бир ёшга тўла бошлаганда биринчи бор гапира бошлайди) у теварак-атрофдаги одамлар ва буюмлар дунёсини катта


Download 229.18 Kb.
bet2/3
Sana23.12.2022
Hajmi229.18 Kb.
#1045501
1   2   3
Bog'liq
6 мавзу

Болада нутқ пайдо бўлишидан анча олдин (бола бир ёшга тўла бошлаганда биринчи бор гапира бошлайди) у теварак-атрофдаги одамлар ва буюмлар дунёсини катта
ёшдаги кишилар ёрдамида билиб олади
Бола 3 ёшга тўлганда унинг сўз захираси 1200- 1500 тага етади. Бола катта ёшдаги кишилар унга нима ҳақида гапираётганларини яхши тушунади.
Бу катта ёшдаги кишилар нутқидан ҳар томонлама тарбиялашнинг кучли воситаси тарзида фойдаланиш имкониятини беради. Болаларнинг ақлий жиҳатдан ўсишида хотира
катта аҳамиятга эга.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг хотираси кўпинча беихтиёр тарзда бўлади. Шунингдек, мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг аклий ривожланишида хаёл мухим роль ўйнайди.
Хаёл боланинг ҳаёти жараёнида, унинг фаолиятида таълим ва тарбия таъсирида таркиб топади. Боланинг хаёли у сюжетли ўйинлар ўйнай бошлаганида, катталар қизиқарли эртаклар айтиб берганида, ўша эртакларга қизиқиш орқали дастлабки аломатлари пайдо бўлади.
Аклий тарбиянинг асосий вазифалари:
Болаларда табиат ва жамият тўғрисидаги билимлар тизимини, илмий дунёкарашни шакллантириш
Аклий фаолият, билиш жараёнлари ва қобилиятларни, аклий жараённинг хилма-хил усулларини ривожлантириш
Мустақил билиш қобилиятларини, аклий меҳнат маданиятини ривожлантириш
Аклий билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш.
Аклий тарбиянинг вазифаси болаларда воқеа ва
ҳодисаларни тўла акс эттирадиган юксак даражадаги умумлаштирилган билимлар тизимини шакллантириш-
дан иборатдир.
Билимларни эгаллаб бориш натижасида боланинг
шахси ҳам шаклланиб боради. Бола санъатнинг ҳар хил турлари тўғрисидаги тасаввур ва тушунчаларни эгаллаб
олади.
Аклий фаолиятни ривожлантириш
эса психик жараёнларни сезги ва идрок
этиш, таассурот, хотира, фикрлаш, тасаввур ва нутқни
шакллантиришни ҳам билдиради.

Download 229.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling