Ақлий таълим мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг
билиш қобилиятини мунтазам ва режали равишда
ривожлантириб бориш, болалар боғчаси дастури-
да белгиланган энг оддий билимлар тизими билан
қуроллантириш, малака ва кўникмаларни шаклланти-
ришдан иборат
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда аклий тарбия
беришда таълим етакчи роль ўйнайди. Чунки таълим жараёнида аклий тарбияга доир ҳамма масалалар ҳал
этилади. Таълим болаларга изчиллик билан билим бе-
ришни, бу билимларни аниқлаш ва тизимлаштириш,
билиш жараёнлари, тафаккур фаоллигини ривожлан-
тиришни назарда тутади.
Таълим жараёнида болаларда ўқув фаолияти асослари ҳосил қилинади, мактабда муваффақиятли ўқиши учун муҳим шарт-шароитлар яратилади. Ҳаёт таълимнинг икки хил йўл билан амалга оширилишини тақозо этмокда.
Биринчи йўл — болаларнинг билим, малака кўникмаларини катталар билан ўзаро муносабатда бўлиш орқали эгаллаб боришидир. Бу муомала, меҳнат фаолияти ва шу кабилар билан белгиланади. Аммо бу йўл билан эгаллаган билим ва малакалар болага хаётнинг турли соҳаларида мустакил қатнашиш учун имконият яратмайди.
Таълимнинг иккинчи йўли - махсус тайёргарлиги бор кишиларнинг махсус ўқув муассасаларида болаларни керакли билим, малака ва кўникмалар билан режали равишда куроллантириб боришидир. Бундай йўл билан таълим беришдан мақсад ёш авлодни замонавий ишлаб чикариш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётида фаол катнашиш учун зарур бўлган фан ютуқлари билан таништиришдир
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим бериш
тизими педагогикада илк бор чех педагоги Ян Амос
Коменский (1592-1670) томонидан яратилган
Я.А. Коменский 6 ёшгача бўлган болаларга таълим ва тарбия бериш мумкинлигини кўрсатиб берди. Я.А. Коменский 19 бўлимдан иборат мактабгача таълим дастурини тузди
Масалан, у табиатшунослик (физика) сув, ер, ҳаво, олов, ёмғир, қор, муз, тош, ўт, қум ва бошқалар ҳақида билим бериш лозимлигини, астрномия, география, оптика ва бошқа сохаларда болаларга билим бериш кераклигини асослаб берди.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ақлий тарбия ва таълимнинг мазмунини айтинг.
2. Ақлий ривожланиш деб, нимага айтилади.
3. Аклий тарбиянинг мақсад ва вазифалари.
4. Аклий тарбиянинг методологик асослари.
Do'stlaringiz bilan baham: |