1 mavzu. Korxona tadbirkorlik faoliyati subyekti sifatida


Махсус инвестиция депозитлари (чекланмаган инвестиция ҳисобварақлари)


Download 373.52 Kb.
bet8/8
Sana24.12.2022
Hajmi373.52 Kb.
#1064797
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Саноатни тартибга солиш

Махсус инвестиция депозитлари (чекланмаган инвестиция ҳисобварақлари)

  • Махсус инвестиция депозитлари (чекланмаган инвестиция ҳисобварақлари)
  • Баъзи ислом банклари маълум бир лойиҳага ёки бизнесгагина маблағ киритиш учун махсус ваколатга эга бўлган инвестиция депозитлари схемасини ишлаб чиқадилар. Мазкур ҳолатда, ушбу лойиҳанинг фойдаси банк ва унинг мижозлари ўртасида ўзаро келишилган шартлар асосида тақсимланади.
  • Махсус инвестиция ҳисобварақларида Ислом банклари омонатчилар номидан вакил (агент) сифатида ишлайди. Бунга мисол қилиб Иордания Ислом банкини келтириш мумкин. Иордания Ислом банки нақд пул депозитларини жисмоний ёки юридик шахслардан махсус инвестиция ҳисобварағига қабул қилади ҳамда ушбу депозитларни муайян лойиҳага, муайян шартлар асосида инвестиция қилишда омонатчиларнинг вакили сифатида ҳаракат қилади. Ислом банки олинган соф фойданинг маълум бир қисмини ўзига олиб қолади ва қолганини инвестор-омонатчиларга тақсимлаб беради. Лекин банкка боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли вужудга келган зарарлар омонатчилар зиммасида бўлади.

Омонатнинг қандай турлари мавжуд?

Омонатнинг қандай турлари мавжуд?

Ўзбекистонда омонатларнинг энг кенг тарқалган турлари қуйидагилардир:

Tалаб қилиб олингунча омонатлар. Уларда пул маблағлари учун қатъий бир чекланган муддат мавжуд эмас ва омонатчи исталган вақтда ўз маблағларини олиши мумкин. Амалиётда, талаб қилиб олингунча омонатларнинг фоиз ставкалари бошқа омонат турларининг фоиз ставкаларига қараганда пастроқ ёки бўлмаса фоизсиз бўлади.

Муддатли омонат (маълум бир муддат учун омонатлар - 3, 6, 9 ойлик, йиллик ёки ундан кўп). Бундай ҳолда, омонат суммаси банк ва Сиз ўртангизда тузилган шартномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг қайтарилади. Ҳисобланган фоизлар омонат муддати даврида (ҳар ойда, ҳар чоракда ва ҳ.к.) ёки муддат тугагандан сўнг ҳам тўланиши мумкин;

Жамғарма омонатлар – ушбу омонат турининг ўзига хос томони пул маблағларини маълум мақсад учун (ўқиш, машина, квартира сотиб олиш ва ҳ.к.) тўплаш ва сарфлашдир. Омонат маълум бир муддатга (одатда узоқ муддатга) қўйилади ва уни тўлдириш имконияти мавжуд бўлади, бу эса ҳамма омонат турларида ҳам мавжуд эмас.

Муддатли ва жамғарма омонатлар – нафақат тежаш, балки жамғармаларни кўпайтиришнинг ишончли усулидир. Сиз банкка маълум миқдордаги пулни топширасиз, банк эса Сизга маблағлар сақланган муддати учун фоизлар тўлайди


Download 373.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling