1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


“Инновацион лойиҳа” тушунчаси қуйидагича кўриб чиқилиши


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/91
Sana31.03.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1311136
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91
Bog'liq
30-03 04-25

Инновацион лойиҳа” тушунчаси қуйидагича кўриб чиқилиши
мумкин:
 инновацион фаолиятни мақсадли бошқариш шакли;
 инновацияларни амалга ошириш жараёни;
 ҳужжатлар мажмуаси.
Инновацион лойиҳа инновацион фаолиятни мақсадли бошқаришни шакли
сифатида фан ва техникани устувор йўналтирилган ривожлантиришнинг аниқ
мақсадлари (вазифалари)га эришишга қаратилган тадбирларнинг ресурслар,
муддатлар ва ижрочилар бўйича ўзаро асосланган ва ўзаро боғланган мураккаб
тизимидан иборатдир.
Инновацияларни амалга ошириш жараёни сифатида – бу инновацияларга
олиб келувчи илмий, технологик, ишлаб чиқариш, ташкилий, молиявий ва тижорат
тадбирларини белгиланган изчилликда бажариладиган мажмуасидир.
Шунинг билан бир вақтда инновацион лойиҳа – бу лойиҳа мақсадларини
амалга ошириш учун зарур бўлган техник, ташкилий, режавий ва ҳисоблаш –
молиявий ҳужжатларнинг йиғиндисидир.
Бу учта нуқта назарларни ҳисобга олиш билан, қуйидаги таърифни бериш
мумкин: инновацион лойиҳа – бу масофа ва вақтда муаммоларни ҳал қилиш,
инновацион жараёнларни ташкил қилиш бўйича илмий асосланган мақсадлар ва
тадбирларни белгилаб берувчи ҳужжатларининг йиғиндисидир. Мақсадлар ва
тадбирларни илмий асосланишига менежментга илмий ёндашишларга риоя қилиш,
замонавий усулларни қўллаш йўли билан эришилади.
Инновацион лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик лойиҳа
раҳбари (лойиҳа менежери) ва илмий техник кенгаши (ИТК) томонидан амалга
оширилади. ИТК таркибига илмий – техник ечимларни танлаш, улар амалга
ошириш даражаси, лойиҳавий мақсадларга эришиш учун зарур талбирларнинг
тўлиқлиги ва бутлиги учун жавобгарликка эга, ижрочиларни танлов асосида
танлаш ва олинган натижаларнинг экспертизасини ташкил қилувчи лойиҳанинг
тематик йўналишлари бўйича етакчи мутахассислар кирадилар.
Лойиҳа раҳбари – юридик шахслар, унга буюрмачи лойиҳа: режалаштириш,
лойиҳа иштирокчилари ишларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича
ишларга раҳбарлик қилиш ваколатларини топширади. Лойиҳа раҳбари
ваколатларининг аниқ таркиби буюртмачи билан шартнома томонидан
белгиланади. Лойиҳа жамоаси – лойиҳа раҳбари томонидан бошқариладиган ва
лойиҳани амалга ошириш даврида режавий кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш
мақсадида ташкил қилинадиган ўзига хос ташкилий тузилмадир. 


Инвестиция 
ғояларининг 
шаклланиши
Инвестиция 
имкониятлар
ини тадқиқот 
қилиш
Лойиҳанинг 
техник 
иқтисодий 
асосномаси
Конкрет 
ҳужжатларн
итайёрлаш
КМИ 
(қурилиш 
монтаж 
ишлари)
Лойиҳа 
ҳужжатлар
ини 
тайёрлаш
Объектни 
эксплуатаци
я қилиш
Ғояни шаклга 
келтириш
Лойиҳа 
самарадорлиги
ни тахминий 
бахоси
Ташкилий-ҳуқуқий 
ҳисоб-молия 
ҳужжатлари. 
Самарадорликни 
аниқланган 
баҳоси.
Молиялаштириш 
шартларини 
ишлаб чиқиш ва 
бажариладиган 
ишларни конкрет 
аниқлаш
КМИни ва иш 
жараёнини 
бошлаш
Архитектура ва 
инженер 
ишларининг 
қарорини 
танлаш
Ишлаб чиқариш, 
молияни, 
кадраларни, 
таъминотни, 
сотишни 
бошқариш
Потенциал 
инвестор учун 
таклиф 
тайёрлаш
Инвесторни 
жалб этиш
Буюртмачини 
танлаш
Архитектура ва 
инженер 
қарорларини 
ишлаб чиқиш. 
Қурилиш, 
реконструкция 
учун 
рухсатнома 
олиш
Қурилиш 
объектини 
реконструкцияла
ш. Ускуналарни 
монтаж қилиш
Инвестицияни 
қоплаш ёки 
қайтариш 
фойда олиш
Инвестиция 
субъекти ва 
объектлари. 
инновация 
манбалари 
шакллари
12.1-чизма. Инновация лойиҳасини яратилиш босқичи ва уни
реализация қилиш.


Лойиҳа жамоасининг таркиби ва вазифалари лойиҳанинг кўламлари
мураккаблиги ва бошқа таърифларига боғлиқдир. Ўз вазифаларининг бир қисмини
бажариш учун ишлаб чиқувчи ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилиши
мумкин. Лойиҳани қўллаб қувватловчиларга инновацион марказлар, дастурлар ва
лойиҳаларни қўллаб қувватловчи фондлар, консалтинг фирмалари, мустақил
экспертиза ташкилотлари, патент-лицензия фирмалари, аудиторлик фирмалари,
кўргазма марказлари ва ҳ.к кирадилар.
Инновация лойиҳаси икки маънода ишлатилади.
Маълум мақсадга эришиш йўлида тадбирни, фаолиятни, ишни ва ҳаракатлар
мажмуини амалга ошириш.
Қандайдир ҳаракатни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳисоб молия
ҳужжатлар ва ташкилий-ҳуқуқий тизим.
Лойиҳани яратиш ва реализация қилиш қўйидаги босқичлардан иборат
(12.1.чизма):
Инновация ғоясининг пайдо бўлиши.
Инновация имкониятларини тадқиқот қилиш.
Лойиҳани ташкилий ишлар Ассоциацияси.
Битим ҳужжатларини тайёрлаш.
Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш.
Объектни эксплуатация қилиш ва иқтисодий кўрсаткичларнинг мониторинги

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling