1-mavzu. Psixolgiya fanining dolzarb vazifalari, predmeti ва методлари dars rejasi
Download 1.08 Mb.
|
Psixologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нурланиш назарияси.
- Ижтимоий шароитнинг яхшиланиши назарияси.
Нутритив назария. Бу ғоянинг туб моҳияти шуки, ўсишдаги жадаллашиш (акселерация) одамларнинг овқатланиши яхшиланиши, истеъмол қилинаётган озуқаларда дармондорилар миқдорининг кўпайиши сабабли вужудга келади. Ушбу ғоя намояндаларининг фикрича, В-6, В-12 дармондорилари ва фолиев кислотасини одамлар кўпроқ истеъмол қилиши мазкур ҳолат намоён бўлишининг асосий омили эмиш. Табиийки, инсон ўсишининг жадаллашувида дармондорилар маълум даражада ижобий таъсир этиши мумкин, лекин мазкур омилларнинг ўзи акселерация учун муҳим ва ягона негиз бўла олмайди. Шунииг учун тиббиёт ходимлари гигиеначилар, биологлар, физиологлар, психологларнинг айримлари бу ғояни қўллаб-қувватлайдилар. Шунинг учун таҳлил қилинаётган, шарҳланаётган илмий назария акселерация учун маълум туртки вазифасини ўтайди.
Нурланиш назарияси. Бу назария намояндаларининг фикрича, ер юзида рентген қурилмаларининг кўпайиши, атом, водород ва нейтрон бомбаларининг портлаши натижасида инсонда радиоактив моддалар, радиация нурланиши даражасининг сезиларли даражада ортишига олиб келади. Ер куррасига тарқалган зарядлар билан инсон организмининг нурланиши ўсишни кучайтиради, яъни акселерация жараёни юзага келади. Шунинг учун бу назариянинг ҳимоячилари турли хусусиятга эга бўлган нурларнинг аниқ дозаси организмга таъсир этиши, тарқалиши емирилишга сабаб бўлмаса, инсоннинг жисмоний ўсиши жадаллашиши учун имконият яратар эмиш. Маълумки, меъёридан ортиқ рентген нуридан фойдаланиш ҳам организм учун зарарлидир. Ана шу мулоҳазага асосланиб организм айрим қисмларининг ривожланиши нурлар билан боғлиқдир, деган хулоса чиқариш мумкин. Ҳатто, айрим илмий манбаларда пайвандлаш аппаратининг ёғдуси ҳам, чақмоқ нури ҳам организмга ижобий таъсир қилиши айтилади. Бироқ том маънодаги акселерация учун мана шу омилларнинг ўзи етарли эмас, албатта. Ижтимоий шароитнинг яхшиланиши назарияси. Яшаш шароитларининг яхшиланиб бориши, кенг кўламда санитария ва гигиена тадбирларининг амалга оширилиши, овқатланиш сифатининг ортиши, ота-онадан фарзандга наслий белгиларнинг (генларнинг) бир текис ўтиши каби омиллар акселерация жараёнини тезлаштиради, деган фикр қатор мамлакатлардаги тадқиқотчилар орасида кенг тарқалган. Уларнинг талқинича, турмуш шароитининг яхшиланиши, қулайликлар яратилиши турли имкониятларнинг ишга солиниши учун табиий замин тайёрлаши мумкин. Лекин мазкур назария амалий маълумотларни тўлиқ, атрофлича ифодалашни тақозо этади. Шунинг учун ушбу назарияда масалага ҳар томонлама ёндашиш яққол кўзга ташланади. Агар ижтимоий шароит чуқур ва илмий жиҳатдан ёритиб берилса, унинг таъсир кучи янада ортиши мумкин. Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling