1-mavzu. Psixolgiya fanining dolzarb vazifalari, predmeti ва методлари dars rejasi


Download 1.08 Mb.
bet133/147
Sana24.12.2022
Hajmi1.08 Mb.
#1058679
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   147
Bog'liq
Psixologiya

Гелиоген назарияси. Ушбу назария 1936 йилда чет эл олимлари томонидан яратилган бўлиб, унинг асосий моҳияти акселерация ҳодисаси қуёш нурининг бевосита таъсири билан вужудга келади, деган ғоядан иборатдир. Бу ғоя тарафдорларининг фикрича, болалар кўп вақт офтобда бўлиши натижасида уларнинг ўсишида тезлашиш, яъни акселерация рўй беради, чунки қуёш нури организмни зарур элементлар, моддалар, озиқалар билан таъминлайди. Аммо ҳозирги даврда акселе­рация ҳодисаси жанубий (қуёш нурлари сероб) мамлакатларда шимолий жўғрофий кенгликка жойлашган мамлакатларда ҳам бир текис рўй бермоқда. Иккинчи томондан, шаҳар муҳитидаги қизлар ва ўғил болалар қишлоқ болаларига қараганда тезроқ вояга етиши кўрилмоқда, ваҳоланки, қишлоқ одамлари қуёш нурида кўпроқ тобланадилар. Демак, ҳозирги даврда гелиоген назарияси зиддиятларга сабаб бўлмоқда. Умуман офтобда тобланишни акселерация жараёнининг муҳим жиҳатларидан бири дейиш нотўғридир.
Гетерозия назарияси. Ўн тўққизинчи аср охири йигирманчи аср бошларидан буён ижтимоий ҳаётда, турмушда кескин ўзгаришлар содир бўлгани инсонлар ўртасидаги ижтимоий, диний, миллий, ирқий тафовутларнинг камайишига олиб келди. Турли миллат вакилларининг аралаш никоҳга кира бошлагани бунга ёрқин мисолдир. Диний эътиқодлар, ирқий фарқлар, этник ва миллий хусусиятлар, характер, анъаналар, урф-одатлар, маросимлар, расм-русум ва ҳоказолар аралаш никоҳга ҳеч қандай тўсиқ бўла олмади. Ҳаёт тарзи ҳар хил мамлакатларнинг халқларига хос хусусиятлар ҳам аралаш никоҳни тўхтата олмади. Аралаш никоҳга кириш тобора кенгаймоқда. Мазкур назарияга мувофиқ психик дунёдаги қайта қуришлар наслий белгилар кескин ўзгаришига сабаб бўлди, натижада фарзандларнинг ўсишида кучайиш, жадаллашиш, акселерация ҳодисаси вужудга келди. Бироқ мазкур муаммони илмий жиҳатдан атрофлича асослаб бериш учун юқорида таъкидланган омиллар етарли эмас. Шунга қарамай, гетерозия назарияси биологик ўсишда жадаллашиш жараёнини вужудга келтиришда алоҳида аҳамият касб этади.
Урбанизация назарияси. Жамият ривожланишида шаҳарларнинг роли ортиши бу назарияга асос қилиб олинган. Ўн тўққизинчи асрнинг ўрталаридан бошлаб, қишлоқ аҳолисининг шаҳарга кўчиши (воқелик тариқасида) авж олди, яъни аҳоли орасида миграция ёки ур­банизация ҳодисаси юзага келди. Шаҳарнинг турмуш тарзи, ўзига хос хусусиятлари, ахборот тармоқларининг кенглиги, маданият даражаси, фан-техника, транспорт, маиший хизмат каби омиллар болаларнинг ақлий, ахлоқий, жинсий жиҳатдан эртароқ вояга етиши учун зарур шарт-шароитлар яратди. Қишлоқ аҳолиси билан шаҳар халқининг яшаш муҳити ва турмуш шароитининг яқинлашиши акселерация жараёнига ижобий таъсир этди, лекин бу омилнинг ўзи акселерациянинг сабаби бўла олмайди.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling