I. Шахснинг биологик нуқсонлари:
а) сезги органларининг камчиликлари;
б) ўқишга салбий таъсир этувчи олий нерв фаолияти ва темперамент хусусиятларининг мавжудлиги;
в) психопатологик ожизликлар.
II. Шахснинг психик камолотидаги камчиликлар:
а) ақлнинг бўш ўсганлиги;
б) ироданинг заифлиги;
в) шахсда ҳиссиётнинг кам ривожлангани;
г) зарур эҳтиёж ва билишга қизиқишлар мавжудмаслиги;
д) ўсмирдаги интилиш билан имкониятларнинг номутаносиблиги.
III. Шахснинг тарбиясидаги нуқсонлар:
а) ахлоқий хислатларида учрайдиган камчиликлар;
б) ўсмирнинг ўқитувчи, синф жамоаси ва оила аъзолари билан мулоқотидаги заифликлар;
в) меҳнат тарбиясидаги нуқсонлар;
г) бўш вақтни тақсимлашдаги хатолар.
IV. Шахснинг билим олиш фаолиятидаги камчиликлари:
а) билимлар, махсус кўникмалар ва малакаларни эгаллашдаги узилишлар;
б) таълим жараёнида ақлий меҳнат усуллари ва операцияларининг етишмаслиги.
V. Мактаб таълими ва тарбиясидаги камчиликлар:
а) таълим жараёнида билимлар ва хатти-ҳаракатларни адолатсиз баҳолаш, дарслик ва ўқув қўлланмаларига нисбатан англашилмовчиликлар, синфда қолдириш ва ҳоказолар;
б) мактаб тарбиявий ишларидаги камчиликлар ўқитувчининг ўсмирга хайрихоҳ эмаслиги, ўқувчининг иккиланиши, ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоасидаги нуқсонлар, педагогик қаровсизлик, ўз ўрнини топа олмаслик ва бошқалар.
VI. Мактабдан ташқари муҳитдаги нуқсонлар:
а) оилада педагогик ва психологик билимларнингетишмаслиги;
б) оиланинг бузилиши ва оилавий низолар;
в) ота-она ёки оила аъзоларининг шаҳвоний ҳаётга ва ичкиликка берилиши;
г) оила аъзолари ўртасида судланган одамнинг учраши;
д) тенгқурларининг салбий ишларга (ҳақорат қилишга, ичишга, чекишга, қўли эгриликка) ўргатиши ва ҳоказо;
е) маданий-маърифий, ишлаб чиқариш ва жамоатчиликнинг камчиликлари.
13-Mavzu: Bo’lg’usi o’qituvchi shaxsi va pedagogik qobiliyatlar
Do'stlaringiz bilan baham: |