1-мавзу: «Пул ва банклар» фанининг предмети ва вазифалари. Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари


Download 85.13 Kb.
bet6/9
Sana31.01.2023
Hajmi85.13 Kb.
#1145380
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mavzu-Pulning paydo bo\'lishi, zarurligi va funksiyalari

Пул қиймат ўлчови сифатида. Пулнинг биринчи функсияси унинг қиймат ўлчови эканлигидир, яъни пул барча товарларнинг қийматини ўлчайди, уларнинг баҳосини аниқлашда воситачи бўлиб хизмат қилади.
Қиймат ўлчови функсиясида пул товар ишлаб чиқаришга сарфланган ижтимоий меҳнатни ифодалайди ва шу меҳнат асосида товарнинг қийматини белгилайди. Пулнинг бу функсиясида нақд пуллар эмас, нақдсиз пуллар иштирок қилади. Масалан, биз савдо дўконига кириб, бирон товарнинг баҳосини кўриб, баҳо шу товарга арзийдими ёки товарга баҳо юқори аксинча паст қўйилганми – шу тўғрида ўзимизнинг хулосамизга эга бўлишимиз мумкин. Мана шу бизнинг хулосамиз асосида пулнинг қиймат ўлчови функсияси ётади.
Пулнинг қиймат ўлчови функсиясида бир товарнинг қиймати иккинчи бир товар қиймати орқали ифода қилинади. Агар тарихан олиб қарайдиган бўлсак, бу вазифани ўз қийматига эга бўлган товаролтин ёки олтиннинг ўзида ифодалайдиган пул бирликлари бажариб келган.
Пулнинг қиймат ўлчови функсияси қиймат қонунига асосланиб аниқланади.
Пулнинг қиймат ўлчови функсияси баҳолар масштабини ўрнатишни талаб қилади.
Баҳолар масштаби ҳуқуқий характерга эга бўлиб, у давлат томонидан ўрнатилади ва товар қийматига асосланган ҳолда унинг баҳосини ифодалайди. Баҳолар масштаби орқали, фикран намойиш қилинган товар баҳоси давлат баҳоси ёки бозор баҳосига айланади ва миллий пул бирлигида ифодаланади.
ХХ асрнинг 80 йиллари охиригача баҳолар масштаби деб, давлат томонидан тасдиқланган, товар қийматини ўлчаш ва баҳолар белгилаш учун киритилган, маълум олтин миқдорини ўзида ифодалаган пул бирлигига айтилган. Қарийб 30 йил давомида 1961 йилдан бошлаб собиқ Иттифоқда баҳолар масштаби қилиб 1 рубл қабул қилинган ва у 0,987412 грамм олтинга тенглаштирилган эди. ХХ асрнинг 80йиллари охирига келиб, Иттифоқда пул бирлигини олтинга тенглаш ғояси ўз кучини йўқотди. Ваҳоланки, бошқа кўпгина мамлакатлар амалиётида бу тенглаштириш 70 йиллардан бошлаб эътиборга олинмади. Ривожланган иқтисодиётга эга бўлган мамлакатларда валютани олтинга тенглаштириш ҳал қилувчи дастак эмаслигини уларнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти исботлаб берди.
ХХ асрнинг 60 йилларида янги пул ислоҳоти ўтказилганда, девалватсия ёки ревалватсияда давлат қонуний равишда баҳолар масштабини, пул бирлигининг олтин миқдорини, баҳоларни белгилаш учун ўрнатиб берган. Пул бирлиги маълум миқдор олтинга тенглаштирилган бўлсада, муомалага чиқарилган пул бирликлари ҳеч қачон олтинга алмаштирилган эмас. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда жаҳондаги бирор мамлакат ўз пулини олтинга алмаштирмайди. Баъзи мамлакатлар пул бирлигини олтинга тенглаштирсада, пул бирлигига тўғри келиши мумкин деб белгиланган олтин миқдорини муомаладаги пул бирлигига алмаштириб бермайди. Шунинг учун бу тенглаштириш ўзининг иқтисодий моҳияти ва кучини йўқотганлиги аниқ. Чунки олтин оддий товарга айланди ва унинг қиймати ҳам пулда ифодаланадиган бўлди. Пулнинг функсиялари олтиндан ажралди, ўзгарувчан валюта курслари жорий қилинди.
Ҳозирги вақтда баҳолар масштаби талаб ва таклиф таъсирида ташкил топади ва баҳо орқали товарлар қийматини ўлчашга хизмат қилади. Шуни таъкидлаш керакки, пул ёрдамида товарлар тенглаштирилади. Иккала томон учун ҳам тенглаштиришнинг асоси бўлиб абстракт меҳнат ҳисобланади.
Товар қийматининг пулда ифодаланиши баҳо дейилади. Баҳо – бу идеал шаклда онгимиздаги қиймат ўлчови. Қиймат ўлчови вазифасини фикран ифода қиладиган пулимиз бажаради, баҳо эса тўла тўкис реал моддий бойликларнинг қийматини ифода қилади.
Қиймат шаклига эга бўлган товар, баҳога ҳам эга бўлади. Пул ўзи ўз баҳосига эга эмас, унинг қиймати ўзи билан аниқланиши мумкин эмас. Баҳо ўрнига пул сотиб олиш қобилиятига эга. Пулнинг сотиб олиш қобилияти деганда пул бирлигига тўғри келувчи товарлар ва хизматлар миқдори тушунилади. Агар пул бирлигига тўғри келувчи товарлар миқдори (сони) қанча кўп бўлса, пулнинг сотиб олиш қобилияти ҳам шунча юқори бўлади ва аксинча.

Download 85.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling