5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган референдум участкаларида овоз бериш қутиларини ....
А. Соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилади
В. Соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди
С. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларида рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилади
Д. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда тузилган участкаларда исталган вақтда очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилади
6. Участка комиссияси аъзоларининг овоз бериш тугаганидан сўнг биринчи ҳаракатини белгиланг.
А. Округ комиссиясидан олинган бюллетенларнинг сони аниқланади
В. Муддатидан олдин овоз берилган бюллетенлар солинган ёпиқ конвертлар референдум қутисига ташланади
С. Овоз бериш қутиларидаги бир марталик пломбадаги мавжуд рақамлар пломбалаш далолатномасидаги рақамлар билан солиштирилади
Д. Столлар бирлаштирилади, барча ёзув ашёлари (ручка, қалам ва бошқа воситалар) ҳамманинг эътиборига ҳавола қилинган ҳолда четга олиб қўйилади
7. Участкада якуний баённома тузилиши билан унинг ... юборилади.
А. Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали округ комиссиясига
В. Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали Марказий сайлов комиссиясига
С. Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали вилоят ҳокимлигига
Д. Кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари орқали прокуратурага
8. Овозларни санаб чиқиш жараёнида бюллетеннинг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирса, қандай ҳаракат амалга оширилади?
А. Бюллетень ҳақиқий эмас деб топилади
В. Округ комиссияси томонидан ҳал этилади
С. Бюллетень экспертизага юборилади
Do'stlaringiz bilan baham: |