1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида


-мавзу: Педагогик ижодкорлик ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Download 65.87 Kb.
bet11/20
Sana08.04.2023
Hajmi65.87 Kb.
#1341920
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
11-мавзу: Педагогик ижодкорлик ва унинг ўзига хос хусусиятлари

Илмий тадқиқот ижодкорлик тамойилига асосланади, тадқиқотчининг ижодкорлик салоҳияти, тафаккур қобилияти фанни севиши илмий изланиш самарадорлик омилидир. Ижод ижтимоий ва табиий дунёни аниқ мақсад ва эхтиёжларга мос объектив қонуниятлар асосида ўзгартиришдан иборат инсон фаолиятидир, яъни, ижод сифат жиҳатдан янги моддий ва маънавий қадриятларни яратувчи инсон фаолиятидир. “Инсоннинг ижодий фаолияти масалаларини фалсафа, псиҳология, фаншунослик, кибернетика, ахборот назарияси, педагогика ва бошқа фанлар томонидан ўрганилади” Ижод инсоннинг қобилияти, мақсади, мақсадга интилиш, ижодий псиҳологик муҳит каби омиллар билан боғлиқ. Илмий ижод ўзига хос хусусиятга эга. Профессор Қ.Назаров илмий ижоднинг беш босқичини кўрсатади. 1. Муаммони аниқ ифодалаш учун билим кўникмаларни тўплаш; 2. уни ечиш учун ҳаракатларни бир жойга тўплаш босқичи, бу баъзан муаммони ечишга, баъзан чарчашга олиб келади; 3. муаммодан қочиш, бошқа машғулотларга ўтиш; 4. фикр равшанлашуви; 5. верификация; Ижодий жараённи қуйидаги тамойилларни кўрсатиш мумкин: 1. илмий муаммони аниқлаш, тадқиқот предметини танлаш, унинг мақсад, вазифаларини ифодалаш; 2. ахборот тўплаш ва тадқиқот методологиясини танлаш;


3. илмий муаммонинг ечими йўлларини излаш; 4. илмий кашфиёт, илмий ғоянинг пайдо бўлиши, олим томонидан очилган ҳодисаларнинг идеал моделини яратиш; 5. олинган илмий маълумотларни қатъий мантиқий тизимга жойлаштириш.
Бу умумий қоидалар барча соҳада ижод қиладиган, жумладан; педагогик тадқиқот олиб борадиганлар учун ҳам йўлланма бўлади.
Педагогик ижодкорликнинг ўзига хос хусусияти: - тадқиқотчи ўтган умри давомида таълим-тарбия жараёнида шаклланган ҳар хил педагогик жараённинг объекти ва субъекти бўлган, таъсирланган, маълум тасаввурга эга; - педагогик жараённинг диалектик хусусияти, дефференсиаллик тамойили. - Педагогик тадқиқот объекти инсон , навниҳол бола эканлиги, инсонпарварлик ва инсоншунослик тамойили; - Таълим-тарбиянинг тарихийлиги; - Педагогиканинг барча инсонни ўрганадиган фанлар билан боғлиқлиги кабилар, педагогик тадқиқотнинг мураккаб ва ўта маъсулиятли эканидан далолат беради.
Шунингдек, педагогик ижодкорлик ҳар бир ўқитувчи фаолиятида, ҳар бир оила тажрибасида намоён бўлади. Педагогик ихтиро жамият тарақққиётида энг улуғ ишдир.



Download 65.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling