1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида


-мавзу. Тадқиқот лойиҳаси ва дастури


Download 65.87 Kb.
bet14/20
Sana08.04.2023
Hajmi65.87 Kb.
#1341920
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
14-мавзу. Тадқиқот лойиҳаси ва дастури.

Ҳар қандай фаолиятда, кундалик, истиқболли лойиҳа ва уни амалга ошириш дастури бўлмаса мақсадга эришб бўлмайди. Қурувчи улкан иншоотни ҳар томонлама ҳисоб китобли лойиҳага асосан яратади, у юз йиллар халқа хизмат қилади. Илмий тадқиқот ҳам шунга ўхшаш халққа, мамлакатга, инсониятга хизмат қиладиган улуғ иш, унга киришиш, илмий изланиш лойиҳасини белгилашдан бошланади. Педагогик тадқиқотда изланувчи эзгу мақсади, миллат, Ватан тараққиёти учун маъсулиятли орзу-интилишни лойиҳасида ўз ифодасини топади. Китоб ёзиши, инновацион технология моделини яратиши, битирув малакавий ёки магистрлик диссертация танланган мавзуни ўрганишдан бошланади. Мавзунинг қайси жиҳатлари долзарблиги аниқланади, тадқиқотнинг лойиҳаси тузилади. Лойиҳада тадқиқотнинг мақсад, вазифа, амалга ошириш йўллари аниқ ифодаланади, тадқиқотнинг дастлабки тузилиш модели яратилади. Лойиҳада оптимал шарт-шароит ҳисобга олинади.


Дастлабки лойиҳа экспертизадан ўтказилади, лойиҳада тадқиқотнинг режаси ўз ифодасини топади. Режада мавзунинг долзарблиги, назарий асоси, муаммони ўрганилганлик ҳолати, таҳлил қилинади. Шунингдек, синов тажриба ўтказиш объекти белгиланади. Ўрганаётган адабиётлар, интернет манбалари кўрсатилади. Тадқиқот лойиҳасига асосан илмий-тадқиқот, илмий педагогик иш дастури тузилади. Дастурда кундалик, жорий, ойлик, истиқболли фаолият вазифалари аниқланади. Ҳар бир фаолиятдаги сингари ижодий ишда ҳам изчиллик самарадорлик омилидир. Ижодкорлик, яратувчанлик илҳоми билан узлуксиз фаолиятда, кўникма ва малакада намоён бўлади. Илҳом, илмий ижод, режаси, дастури ўз вақтида бажарилса, унинг завқи, ҳузур-ҳаловати бадиий ижоддан кам бўлмайди. Мукаммал илмий иш лойиҳаси ва фаолият дастури муваффаққият гаровидир.
15-мавзу: Илмий далилларнинг мантиқий гносеологик моҳияти.

Тадқиқот илмий далилларнинг турли кўринишлари, муайян илмий меъзонларга асосланади. Ҳар бир далил гносиологик ва эпистемологик билиш қоидалари билан исботланса, у ҳақиқий бўлади. Малумки, ”Гносеология” грекча билиш назарияси, билиш тўрисидаги таълимотдир. «Олам ва одам» тизимида дунёни англаш, субъект ва объект ўртасидаги муносабат диалектикаси билан гносеология шуғулланди. Аввало, педагогик концепцияларни, қарашларни таҳлил этиш ва ўз ғоясини талқин этишда гносеологик ва эпистомологик қоидаларига амал қилинади. Гносеологияда тафаккур билиш, ҳақиқат, субъект, объект, моддийлик ва маънавийлик, инсон ва компьютер, ҳиссиёт ва рационаллик, назария ва амалиёт, тушунча ва категориялардан” иборат, билиш мантиғидир. Эпистемология илмий билиш тўғрисидаги фандир. Эпистемология анилиз ва синтез, индукция ва дедукция, интуиция, тафаккур каби категорияларда ифодаланади. Илмий далилиларни аввало фалсафий, қонун ва категориялар асосида исботланиши илмий- тадқиқотнинг қимматини белгилайди. Педагогик жараён фалсафий концепциялар, қарашлар билан таҳлил этилса, илмийлик даражаси юқори бўлади.


Педагогиканинг умумий қонуниятлари ва принциплари илмий фаолият мезонидир. Ҳар бир воқелик, психологик-педагогик қонуниятлар асосида таҳлил этилиши муайян концепцияни илмий далилидир. Масалан, бирор илмий концепцияни таҳлилида таълим-тарбиянинг давр талаби, мавжуд шарт- шароитга мослиги қонунияти асосида ёндашиш унинг илмий-амалий аҳамиятини аниқлаш имкониятини беради.
Фалсафада ҳақиқат, ҳаққонийлик категорияси, принциплари барча фанлар жумладан, педагогик тадқиқотлар учун ҳам методологик асосдир.
Ҳар бир фандаги сингари педагогик тадқиқотда ҳам илмий далилларга асосланади. Тадқиқот илмий далилилардан бошланади ва гипотезани исботланиши билан умумлаштирилади. Илмий далил тадқиқотнинг билиш ҳаётий тажрибаси тушунчасига боғлиқ. Илмий далиллар мантиқий таҳлили ва ахборот ва график моделлар билан ифодаланиши мумкин.
Тадқиқотчи ўз олдига қўйган муаммоларни ечишда, мавзуга доир илмий далилиларни йиғиш ва умумлаштиришдан бошлайди. Маълумотлар, манбалар тартибга солинади, назарий хулосалар чиқарилади, тушунча ва категориялар аниқланади.
Билиш жараёнида фикрий тажриба алоҳида ўрин тутади. Ақлий билишга рационалистик таълимотга қарама-қарши эмпирик таълимот тарафдорлари тажрибани, айнан фикрий тажрибасини билишнинг тадқиқотнинг ҳал қилувчи омили деб қарайдилар. Проф.Д.Шодиев докторлик диссертациясида фикрий эксперимент педагогик тадқиқотда самарали восита эканлигини асослаган.
Илмий далилларнинг ўзига хос хусусиятлари: - ижтимоий тараққиётнинг истиқболини кўра билиш, шу асосда узлуксиз таълим-тарбия жараёни ва бугуни ва келажаги, амалиёти ишлаб чиқиш;
- хулоса учун етарли амалий натижа, мисоллар, ҳар томонлама мулоҳаза,фикрий таҳлил қилингани; - ҳозирги даврда педагогик муаммолар тадқиқоти илмий асосланган маълумотлар; - ҳар қанай педагогик тадқиқот етарлича амалий кўрсатгичлар билан асослаши; - тадқиқот натижаси фан амалиёти, мантиқ, псиҳологик жиҳатдан аргументли бўлиши кабилар.
Далил – илмийлик мезони. Педагогик тадқиқотнинг мантиқий геносеологик модели: муайян тадқиқотнинг умумий билиш қонуниятларига мослиги; муайян тадқиқотнинг умумий моҳияти, мантиқиқй изчиллиги; тадқиқотнинг ижтимоий-иқтисодий долзарблиги; тадқиқот категориялари кабилар.
Тадқиқотнинг эпистемологик модели илмий билиш ҳақидаги фандир.
Яъни, илмий тадқиқотнинг илмий далили назарий моҳиятини ифодалайди.
Педагогик тадқиқотнинг эпистемологик модели: - илмий фаолияти, билиш усусллари, тадқиқот жараёни; - назарий моҳияти, илмий янгилиги, қиммати; - тадқиқотда субъект, объект муносабатлари; - шахс илмий йўналиш эканлиги; - абстраcт эксперимент; - гнеосеологияни муҳим таркибий қисми эканлиги кабилар; Илмий далилларнинг эмперик мантиғи: - эмперик(амалий) далилларнинг тажриба натижаси эканлиги - ҳаётий ва махсус эксперимент далиллар: - мисолларнинг типиклиги оптималлиги: - тажриба жараёни ва ҳоказо.


Download 65.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling