1-мавзу: Шарқ олимлари ва мутафаккирлари илм-фан ҳақида
-мавзу. Педагогик тадқиқот объекти ва предмети
Download 65.87 Kb.
|
17-мавзу. Педагогик тадқиқот объекти ва предмети
Илмий тадқиқот мавзуси, мақсад вазифаси, тадқиқот объекти ва предмети бир-бири билан узвий боғлиқдир. Педагогик тадқиқот–мавзуга мос тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш мураккаб жараён. Мавзунинг ҳар бир категорияси тадқиқот объекти ва предмети асосида фойдаланади. Тадқиқот объекти ва предмети аввало фаннинг предметидан келиб чиқади. Фанларнинг туташ бандларида илмий изланишлар анъанага айланмоқда, бундай тадқиқотлар предмети, ўзаро боғлиқлик диалектик қонуниятлар асосида белгиланади. Педагогик тадқиқот объекти ва предметини тўғри белгиланиши илмий фаолият самарадорлигини оширади. Мавзунинг мавҳум, умумийлиги, унинг объекти ва предметини белгилашда қийинчилик туғдиради. Мавзуда тадқиқот объекти ва предмети аниқ, қисқа ифодаланади. Юқоридаги бобда таъкидлаганимиздек: у ёки бу муаммонинг “педагогик асослари”, “педагогик муаммолари”, “педагогик масалалари” каби тадқиқот мавзуларининг предмети ва объекти ҳам мавҳум бўлади. Тадқиқот объекти танланган мавзу бўйича узлуксиз таълим-тарбия жараёнининг у ёки бу қисми, тадқиқот предмети муайян таълим-тарбия жараёнини, такомиллаштириш истиқболли қонуниятлари, методлар воситалари йўналишлари бўлиши мумкин. Масалан, “Мактабгача таълим муассасаларида мультимедиясидан фойдаланишнинг илмий-методик асослари” мавзусида диссертация тадқиқот объекти: мактабгача таълим муассаларида тайёрлов гуруҳларида мультимедия технологияси асосида таълим-тарбия жараёни белгиланган. Тадқиқот объекти асосида диссертация тадқиқот предмети: мактабгача таълим муасссаларида мультимедия технологиясидан фойдаланилган ҳолда болаларга таълим-тарбия бериш, уларда бошланғич компьютер савод воситалари танланган. Аввало, мавзу долзарб, бугунги кунда узлуксиз таълим – тарбияда педагогик технологиядан фойдаланиш шакл- методларидан ишлаб чиқиш давр талабидир. Тадқиқотчи мавзуга мос тадқиқот объекти ва предметини танлаган. Тадқиқот объекти мактабгача таълим муассасаларининг ўзига хос хусусияти ва айнан тайёрлов гуруҳлари таълим- тарбия дастуридан келиб чиқилган. Тадқиқот предметида мультимедиядан фойдаланиш тайёрлов гуруҳида таълим-тарбия самарадорлигини оширишнинг метод, воситаларини ишлаб чиқиш мақсади қўйилган. Шунингдек, “Педагогик таълим жараёнини ахборотлаштиришни ташкил этиш ва бошқариш назарияси ва амалиёти” мавзусидаги диссертациянинг тадқиқот объекти ўқитувчиларни касбий тайёрлаш ва малакасини оширишда замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш жараёни; Тадқиқот предмети «Ўқитувчиларни касбий тайёрлаш ҳамда малакасини оширишда замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш ва бошқаришнинг назарий ва амалий асоси» белгиланган. Диссертация тадқиққоти мақсади: Олий педагогик таълимда кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш жараёнига замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш тизимининг мазмунини ишлаб чиқиш, назарий асослаш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш илмий ишнинг мақсади, объекти ва предмети бир-бири билан боғлиқлигини кўрсатади. Тадқиқот мақсадини амалга ошириш жараёни (объекти) ва ҳал этиладиган долзарб илмий муаммо – предмети аниқ тизимли ёндошилганлигидан далолат беради. 13.00.08. – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси педагогик тадқиқоти бўйича “Касб-ҳунар таълимида фанлараро узвийликни таъминлаш методикаси” мавзусидаги диссертация тадқиқотида “Касб-ҳунар таълимида “Тикувчилик ишлаб чиқариш технологияси” махсус фанидан фанлааро узвийликни таъминлаш методикасини ишлаб чиқиш, амалга жорий этиш” мақсадидан келиб чиқиб, тадқиқот объекти: касб-ҳунар коллежларида узвийлашган фан дастурлари асосида “Тикувчилик ишлаб чиқариш технологияси махсус фанини ўқитиш жараёни”. Тадқиқот предмети: касб-хунар таълимида “Тикувчилик ишлаб чиқариш технологияси” махсус фанидан фанлараро узвийликни таъминлаш мазмуни ва методикаси белгиланган. Тақдиқотда мақсад ва вазифа, объект ва предмет уйғунлиги илмий изланиш узвийлигини таъминлаган. 13.00.02. – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) бўйича “Мактаб ўқувчиларида экологик тафаккурни фанлараро такомиллаштириш услубиёти (биология ва физика мисолида) диссертация тадқиқотида қуйидаги мақсад қўйилган: “биологияни физика билан боғлаб ўқитиш асосида ўқувчиларда экологик тафаккурни такомиллаштиришнинг дидактик, услубий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини аниқлаш уларни амалга оширишда замонавий шакл ва услубларни ишлаб чиқиш”. Шунга асосан тадқиқот объекти: умумий ўрта таълим мактабларида биологияни физика билан боғлаб ўқитишда ўқувчиларнинг экологик тафаккурини шакллантириш жараёни белгиланган. Лекин тадқиқот предметида бутун дидактик тизим қамраб олинган: умумий ўрта таълим мактабларида биологияни физика билан боғлаб ўқитиш ўқувчиларнинг экологик тафаккурини шакллантириш воситалари, услублар, шакллари педагогик шарт-шароитлари белгиланган. Демак, педагогик тадқиқот мақсадига мос таълим-тарбия жараёни ва долзарб муаммони ҳал этиш предмети белгилаш, узвий боғлиқли илмий изланиши самарадорлигини таъминлайди. Download 65.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling