1-мавзу. “Сиёсий элита ва етакчилик” фанининг предмети ва вазифалари


Download 53.99 Kb.
bet5/7
Sana23.04.2023
Hajmi53.99 Kb.
#1391797
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 Cиёсий элита (2)

Ташаббускор етакчи
Руҳан тушкунликка тушмайди.
Маъсулиятни ўз зиммасига олади.
Мард, ишбилармон.
Мақсадидан қайтмайди.



Консерватив етакчи
Яхши режалаштиради.
Босимга бардошли.
Ўз ишига содиқ.
Эътиборли.
Ўз вазифаларини бажа-ради.
Сабр-тоқатли.
Ҳар қандай вазиятга тайёр туради.

Заиф томонлари

Юқори даражадаги меъёрларни ўрнатади.
Бошқалардан кўп нарсалар талаб қилади.
Бошқаларни камдан-кам мақтайди.
Импульсив.
Стратегик зарурат туғилганда ҳам орқага чекинмайди.
Ўз зиммасига кўп нарсаларни олади.

Имкониятларни қўлдан чиқаради.
Майда-чуйдаларга кўп эътибор қаратади.
Атрофдагиларни чарчатиб юборади.
Жуда тез орқага чеки-нади.

Бизнингча, ташаббускор ва консерватив етакчиларнинг хусусиятлари бу билан якунланмайди. Аммо етакчиликнинг бу икки тури ўртасидаги асосий фарқлар тўғри тасаввурни беради ҳамда етакчилик феноменининг тадқиқотчиларида катта қизиқиш уйғотади.
Нима учун тинчлик ва уруш шароитида ҳокимият тепасига ҳар хил турдаги етакчилар келади? У ёки бу етакчиларга жамиятнинг эҳтиёжи етакчининг зарур вазифаларини долзарблаштирадиган аниқ тарихий вазият талабларидан келиб чиқади. Аниқ бир етакчи эса уларни амалга оширади холос. Масалан, жамиятни сафарбар этиш вазифаси уруш ва инқироз даврида долзарблашади. Бундай пайтда қатъиятли етакчиларгина аниқ режалар асосида мақсадларини амалга оширадилар (Айрим МДҲ мамлакатлари етакчилари, хусусан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов ва В.Путин шундай етакчилардир). Барқарорлик шароитида ижтимоий компромисс вазифасини “юмшоқ” етакчилар амалга оширади. Бинобарин, етакчининг шахсий хислатлари ҳам унинг жамиятдаги ролига мос бўлиши лозим. Роль талабларининг ва етакчи шахсий фазилатларининг мос келмаслиги жиддий сиёсий катаклизмларга сабаб бўлиши мумкин.
Немис социологи ва сиёсатшуноси М.Вебер илк маротаба “Харизматик ҳукмронлик” асарида сиёсий етакчи турларини етакчининг шахсий сифатлари ва у ўз вазифаларини бажарадиган аниқ вазиятни ҳисобга олиш асосида тасниф қилди. Тасниф белгиси сифатида у “мавқе” тушунчасини илгари сурди, бу тушунча “буйруқларга кишиларнинг муайян гуруҳлари бўйсунадилар” деган тахминни аниқлайди. Буйруқ бериш ва унинг бажарилишини кутиш ҳокимият турли ресурсларининг асоси ҳисобланади. М.Вебер сиёсий етакчиликнинг учта: анъанавий, харизматик, рационал-легал турларини ажратади7.

Download 53.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling