1-мавзу. “Солиқ назарияси ва тарихи” фанининг предмети, мазмуни ва ўрганиш усуллари


Download 57.5 Kb.
bet1/4
Sana27.01.2023
Hajmi57.5 Kb.
#1133441
  1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу


1-МАВЗУ. “СОЛИҚ НАЗАРИЯСИ ВА ТАРИХИ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ,
МАЗМУНИ ВА ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ


1.1. «Солиқ назарияси ва тарихи» фани ижтимоий-иқтисодий фан сифатида.
1.2. Фанининг бошқа иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги.
1.3. Фанни ўрганиш методлари.
Таянч иборалар: солиқ, солиқ назарияси, солиқ тизими, солиқ турлари, солиқ сиёсати,солиқ механизми.


1.1. «Солиқ назарияси ва тарихи» фани ижтимоий-иқтисодий фан сифатида

Солиқ муносабатлари давлатнинг бажарадиган вазифа ва фаолияти амалий жараёнининг ибтидосини ташкил этади. Чунки, ҳар қандай устқуртма муайян иқтисодий базисдан озиқланади. Ўз навбатида, базиснинг фундаментал асосини яратувчи омиллар, айни пайтда унинг қисматини ҳам белгилайди. Мазкур таъкиддан келиб чиқиб, ана шу базиснинг оқилона асосини шакллантирувчи солиқ ҳамда унинг тизимини жамият тарихи тараққиётида тутган ролини кўздан кечирадиган бўлсак, ўзига хос дастак эканлигини илғаш қийин эмас.


Чунки, ҳар қандай жамият ўзининг хусусияти ва табиатига кўра, бу жараёнга ҳамоҳангдир. Ғоят маъсулиятли, ўз навбатида ўта юқори даражадаги эҳтиёжни ўзида ифодалаган солиқларнинг ўзига хос ривожланиши натижасида уларнинг жамият тараққиётида янги қирралари, имкониятлари ортиб борди.
«Солиқ назарияси» фани солиқларнинг назарий жиҳатларини, хусусиятларини ўрганишдаги асосий фан ҳисобланади. Фаннинг предметига тўхталишдан олдин “солиқ” категориясига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, “Солиқ” категорияси - бу муҳим иқтисодий жараён бўлиб, унинг пайдо бўлиши ва амал қилиши кишилик жамиятининг мавжудлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Солиқлар ҳар бир давлат фаолиятини моддий жиҳатларини таъминлайди. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Амалиётда ва умуман иқтисодий фанда солиқларнинг моҳиятига нисбатан турлича қарашлар мавжуд. Шу сабабли, ушбу категория ҳар бир давлат томонидан ўзига хос тарзда фойдаланилади.
Давлат аста секин ривожланиб бориши билан, унинг функциялари ҳам мувофиқ равишда кенгайиб боради. Бу эса, солиқларга нисбатан қўйиладиган талабнинг кучайишига олиб келади. Шу сабабли, солиқ тизими тобора мураккаб ва кўп қиррали бўлиб боради. Кишилик жамияти ривожланиши тарихи шуни кўрсатадики, давлат маъмурий бошқарув билан шуғулланган ҳолларда, унинг эҳтиёжлари маълум даражада сақланиб қолади, давлатнинг иқтисодиётни бошқариш мажбурияти пайдо бўлса, унинг харажатлари ва аҳолидан олинадиган тушумлари кўпаяди. Бундай ҳолатда, солиқларнинг шакллари ранг-баранглашиб боради.
Ҳар қандай фан ўзининг предметига эга, яъни изланиш объектига эга бўлади. Масалан, технология фанининг предмети бўлиб кимёвий моддаларнинг таркибини ўрганиш ҳисобланса, машинасозлик фани учун машиналар механизми характеристикаси фаннинг предмети ҳисобланади. «Солиқ назарияси» фанининг предмети эса солиқлар ва солиқ муносабатларини (ҳаракатини) ўрганишдир. Демак, «Солиқ назарияси» фанининг предмети - бу солиқ тўловчиларнинг мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети билан иқтисодий муносабатларга киришиш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари ва қонуниятларининг назарий жиҳатларини ўрганишдан иборат. Ушбу келтирилган таърифдан кўришимиз мумкинки, фан ўз предметини ўрганишда турли усулларнинг ўзаро алоқасининг назарий жиҳатларини ўрганар экан. Жумладан, солиқ тўловчилар ва уни ўзлаштирувчи, давлат бюджети, мажбурий тўловлар, молиявий муносабатлар каби элементларнинг ўзаро иқтисодий муносабатларга киришиш жараёнларининг назарий жиҳатлари, қирралари кенг кўламда ўрганилади.
Фаннинг моҳияти шу ўртадаги молиявий муносабатни яъни солиқ тўловчи билан давлат ўртасидаги муносабатни чуқур ўрганиш, солиқ муносабатларида қатнашувчи томонларнинг иқтисодий манфаатини эътиборга олиш, мувозанатни сақлаш каби муносабатларни ташкил қилиш тушунилади. Бу мувозанатни сақлашда, томонлар адолатлик тамойилига амал қилиш зарур. Тушунарлироқ қилиб айтилса, бюджетга солиқларни олишда солиқ тўловчилар бўйнига ортиқча оғирлик осмаслик, уларни ўз ишлаб чиқаришдан манфаатдорлигини сўндириб қўймаслик, уларнинг дастурлари ва режаларини тез-тез ўзгартиришга олиб бормаслик ва ҳоказоларга эътибор бериш кўзда тутилади. Бу ерда томонларнинг дўстона муносабатда бўлиши, бозор иқтисодиёти талабларига мос иқтисодий муносабатлар бўлишини ўргатади.
Фаннинг предметини чуқур ўрганиш шуни кўрсатадики, муносабатларда бир томонлама зўравонлик муносабати бўлгудай бўлса, иккинчи томон унга жавобан ўз даромадлари, бошқа солиқ объектларини ҳар хил йўллар билан яширади. Бундай ҳолларда, ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳам кучи етмай қолиши мумкин. Даромадларни солиқ субъектларини яшириш ҳолати ҳам муносабатларни бузади.
Демак, «Солиқ назарияси» фанини чуқур ўрганиш орқали амалиётда солиқ тушумлари режаларини муваффақиятли бажариш вазифасига ҳам эришиш мумкин.



Download 57.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling