1-Маvzu: Тabiy resurslardan tejamkor foydalanishning xozirgi xolati va istiqboli. Ресурс – бу баъзи бир манбанинг захираси ёки миқдори


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/26
Sana09.03.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1256389
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
mavzular

Техник таъминот маълумотларни қайта ишлаш тизимини фаолият 
кўрсатиши учун қўлланилувчи техник воситалар комплексидир. 
Ушбу таъминот маълумотларни қайта ишловчи, намунавий 
операцияларни амалга оширувчи қурилмаларни ўз ичига олади. 
Бундай қурилмаларга компьютерлардан ташқари, атроф 
(периферия) техник воситалари, турли ҳил ташкилий техника, 
телекоммуникация ва алоқа воситалари ҳам киради.
Ҳуқуқий таъминот ахборот тизимини яратиш ва фаолият 
кўрсатишини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисини 
ўзида намоён этади.
Интернет -rресурси ("veb-resurs, veb-sayt, veb-xizmat, sayt" 
sinonimlari) - бу бирлаштирилган техник ва дастурий-аппарат 
воситалари, шунингдек, Бутунжахон Интернет тармоғида нашр 
этиш учун мўлжалланган маълумотлар тўплами. Интернет-ресурс 
матн, график ва мултимедия кўринишидаги маълумотларни ўз 
ичига олиши мумкин. Хар бир Интернет-ресурсида уни Интернетда
топиш имконини берувчи ўзига хос манзил бўлиши керак.
8-Маъруза. Mexnat resursi resurstejamkor dehqonchilik tizimidagi 
tadbirlar.
КАМ ҲАРАЖАТ ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМЛАРИ
Ҳозирги кам ҳаражат деҳқончилик тизимларида донли 
экинлар устувор бўлиб, асосан, монокультура йўли билан 
етиштирилади ва тупроққа интенсив тарзда ишлов берилиши, 
сўзсиз касалликлар, бегона ўтлар ва зараркунандалар кўпайишига 
ва экинларнинг ҳосилдорлилигига салбий таъсир кўрсатади, бу эса 
фермерларнинг даромади қисқаришига олиб келади.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигидаги асосий муаммолар ва 
уларни бартараф этиш йўллари:


1. Далаларни бегона ўт босганлиги ва улар томонидан минерал ва 
органик ўғитларни 50% дан кўпроғини ўзлаштирилиши
(далаларни бегона ўтлардан тозалаш);
Ерга ишлов беришнинг бу тури биохилмахилликнинг йўқотилиши, 
шунингдек, тупроқ минераллашуви ва эрозияси суратлари 
тезлашиши оқибатида унинг бой берилиши учун асосий сабаб 
бўлади. 
Ерни ҳар йили қайта – қайта ҳайдалиши, тупроқни зичланиши, 
бактерияларни кўплаб нобуд бўлиши, тупроқ эрозияси (ҳар йили ер
шари бўйича мавжуд унумдор тупроқларнинг 1% шамол ва сув 
эрозиясига учрамоқда), тупроқни қўшимча органик ва минерал 
ўғитлар билан бўйитилмаганлиги, экинлар бўйича ҳосилдорликн 
пасайиб боришига олиб келмоқда.
Ерни бир хил чуқурликда мунтазам ҳайдаб туриш ва қишлоқ 
хўжалиги техникасининг тупроққа доимий босим ўтказиши 
тупроқнинг пастки қатламлари зичлашуви ва плуг ости қатлами 
шаклланишига олиб келади. 
Натижада тупроқ фаолияти учун ҳаётий зарур бўлган ва 
экинларнинг ўсиши (илдиз тизими ривожланиши, кислород билан 
таъминланиши ва тупроқ сувлари кўчиши) учун самарали муҳит 
ишдан чиқади ва тупроқ бўшлиқларининг ўлчамлари қисқаради.
Намликнинг сингиши ва унинг тутиб турилиши 
кўрсаткичлари пасайиб боргани ҳолда айни пайтда сувнинг тупроқ 
юзаси бўйлаб оқиши кучаяди, тупроқ, озуқа элементлари ва 
органик моддалар эса йўқолиб боради. Органик массанинг 
йўқотилиши ўз навбатида тупроқни гумис моддалари билан таъ-
минлашда муҳим бўлган, озуқа моддаларининг бўшалишига 
кўмаклашувчи кимёвий-биологик жараёнларни секинлаштиради.
Тупроқнинг кўпчиши ва органик моддаларнинг янада 
чуқурроқ қатламларга кириб боришини таъминловчи ёмғир 
чувалчанглари популяцияси сезиларли равишда камаяди. 
Булар эса, ўз навбатида, кенг тарқалган қишлоқ хўжалиги 
амалиётида ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига ва 
фойданинг пасайишига олиб келиши мумкин. Мукаммал 


агротехник тадбирларни амалга ошириш йўли билан тупроқ 
унумдорлигини сақлаб қолиш ва уни ошириш ҳам муҳим бўлиб, бу-
нинг натижасида тупроқ органик моддалари таркиби камаймайди 
ва унинг биологик фаоллигига путур етмайди. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling