1-мавзу. Тафаккур ва нутқ хакида умумий тушунча ва уларни боғлиқлиги


Download 224.5 Kb.
bet5/5
Sana16.06.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1503226
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ma\'ruza

Мисоллар номери

Мисол шарти

Идишдаги суюқлик литр

Зарур бўлган суюқлик

0

1



2

3

4



5

6

7



8

9

10


-

14



14

28

31



18

23

15



28

28

14


29

59



163

43

61



59

49

39



76

48

36


3

10



25

10

4



7

3

3



3

4

8


20

25



99

5

22



27

20

18



25

12

6



Ўқувчиларга қуйидаги йўриқнома берилади: "Берилаётган мисолларда уч хил катталикдаги идишларда зарур бўлган суюкликни ўлчаш зарур. Мисолларни кетма-кетликда ечинг, ҳар бир мисолга 2 минут вақт берилади. Агар 2 минут ичида ичида еча олмасангиз, кейинги мисолга ўтиб кетаверинг. Келинг, мисол учун 1 мисолни ечиб кўрамиз: 14, 59, 10л катталикда идишлар бор. Сиз 25л суюқликни ўлчашингиз лозим. Идишда ҳеч қандай ўлчамни кўрсатувчи белгилар мавжуд эмас. Демак, 25л суюқликни ўлчаш учун 59 литрли идишдан 2 марта 10 литрдан ва 1 марта 14 литр суюқлик кўшиб оламиз:

59-10-10-14=25л.

Болалар! Ушбу мисолларни ечаётганингизда сиз образли қилиб ушбу суюқликларни қандай ўлчашингизни кўз олдингизга келтиришингиз лозим. Сизга берилган идишлар ёрдамида эса сиз тежамкорлик билан мисолни ечишингиз мумкин".

Ушбу методикани ечиш жараёни икки қисмдан: 1-5 мисоллар - йўналиш берувчи ва 6-10 масалалар инқирозли бўлиб, уларнинг инқирозли деб аталишининг сабаби эса осон ва мураккабусулда ечилишидадир.

Масалан: 6-мисол. Мураккаб: 49-23-3-3=20; 23-3=20 эса оддий усул. Ва ниҳоят, 8-масалада битта оддий ечим мавжуд бўлиб у индикатор масала деб аталади. У эса лакмус қоуозидай ўқувчиларнинг тафаккурини ригидлигини намоён қилади. 6-7 масалани мураккаб йўл билан ечиш ўқувчиларни берилган йўлланмага тез берилувчанлигини намоён қилса, 9-10 масалаларни мураккаб йўл билан ечиш эса йўлланмани мустаҳкамлигидан далолат бериб, 8 масаланинг ечилиш ёки ечилмаслиги тафаккурнинг индикатори бўлиб хизмат қилади.

Ушбу масалалар ечилгач, ечилган масалалар таҳлили ўтказилиб, мураккаб ва оддий йўл билан ечилган масалалар ҳисобланади. Масалан, ўқувчи 6 дан 10 масалагача 6, 7 масалани мураккаб йўл билан ечган бўлса, қолганини эса оддий йўл билан ечган. Биз ўқувчининг тафаккурининг ригидлиги 40% тенг эканлигини аниқлаймиз.

Бунда:

6-мураккаб

7-мураккаб

8-оддий-100%

9-оддий

10-оддий ташкил этади. (%ҳисобида ригидликни аниқлаш биз томони-миздан киритилган У.Е.) Китобда ушбу методикага бошқачароқ ишлов берилади, яъни 8-масалани ечган ўқувчилар флексибил тафаккурга ва ечмаганлар ригидлик гуруҳига кирадилар.


Назорат учун саволлар:

1.Тафаккур ва нутқ боғликлиги муаммосини айтинг?


2.Тафаккур операциялари ва турлари тавсифини келтириб ўтинг?
3.Тафаккур ва нуқтнинг физиологик асосларини тушунтиринг?
4.Нутқ функцияларини гапиринг?
4.Тафаккурнинг асосий турлари ва шаклларини айтиб беринг?
5.Тафаккур ва нуқтни ўрганиш буйича экспериментал тадқиқотларни айтиб беринг?
Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling