1-мавзу: Тарбиячи ва унинг жамиятда тутган ўрни


Download 0.51 Mb.
bet4/5
Sana21.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1369914
1   2   3   4   5
Bog'liq
3.1-Презентация Мавзу

Муслихиддин Сади ШерозийШероз шахрида 1184 йилда туғилди. Садининг фикрича, оила, боланинг бахти, келажаги учун замин яратувчидир. Оилада асосий таянч отадир. У маъсулиятли тарбиячидир. Ота ўз болаларини тарбиялаши, ўқитиши, ҳунарга ўргатиши, жисмонан чиниқтириши керак.
Садининг педагогик қарашича бола қобилиятли ва камқобилиятли бўлиши мумкин. Қобилият ўз – ўзидан ривожланмайди. Унинг ривожланиши учун болани тарбиялаш керак, тарбия бўлмаса, боладаги қобилият сўнади, тарбияни 3 асосий – ақлий, нафосат ва жисмоний меҳнат тарбиясига бўлади. Адиб болани тарбиялаш вазифасини уларнинг ота – оналарига, яъни оилавий тарбияга катта эътибор беради.
Сади ота – оналарга характерини ҳисобга олган ҳолда ахлоқий тарбияни боланинг ёшлигидан бошлашни тавсия этади, характер шакллангач, болага таъсир этмайди.
Мунис Хоразмий тилга кўп эрк бермасликни маслахат беради. Унинг таъкидлашича, ортқча сўзмонлик киши бошига олин ўрнига қаттиқ тош бўлиб тегиши мумкин.
Шоир ёмон сўзли, озор берувчи муродлар сифатини тасвирлаб, кишиларни жумладан ёшларни улар билан хамсухбат бўлмасликка ундайди. Мунис Хоразмий ўз асарларида халқни адолатли, онгли, билимли бўлишга, жахолатдан йироқ туришга даъват этади, унинг фикирича, адолат шараф кўрки, осойиштали, хушнутликдир. У ёшларни камтарлик билан мулоқотда бўлишга, уларни ҳурмат қилиб эъзозлашга чорлайди.
Мунис Хоразмийнинг асарларига баён этилган таълим – тарбияга оид фикрлар фақат у яшаган давр учун эмас, балки хозирги давр учун ҳам қимматлидир.
Мухаммад Ризо Огаҳий ўз ижодий фаолиятини педагогик қарашларида нафосат тарбияси ҳам юқори баҳоланади. Огаҳий миллий анъаналаримиз мехмондўстликни гўзал фазилатлардан бири ҳисоблайди. Меҳмонга чуқур хурмат билан қараш, меҳмон кутиш, кузатиш одоби Огаҳий ижодидан ўз ифодасини топди, одамларни бу фазилатни эгаллашга даъват этди.
Огаҳийнинг таъкидлашича, инсонга дўст ва душманни ажратиб олиш хаётда ўз ўрнини топиб олишда ғоят мухимдир. Унинг фикрича тўғри сўз кишилар хаётда қийинчилик билан яшасаларда, дунёнинг мавжудлигини сақлаб турадилар, мангу яшайдилар.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling