1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Тарбия тўғрисида мутафаккирларнинг қарашлари


Download 0.8 Mb.
bet95/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

2.Тарбия тўғрисида мутафаккирларнинг қарашлари. Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллашни ташкил этишнинг асосий мақсади - ўқувчиларга фақат тегишли билим, кўникма малакаларни беришдангина иборат эмас, балки ўқувчиларнинг жамиятимизда қабул қилинган ахлоқ-одоб қоидаларига мос келадиган эътиқодини, меҳнатга, ижтимоий, шахсий мулкка муносабатини, жамоа ва унинг аъзоларига бўлган ижобий муносабатларини, бадиий дидини, иқтисодий, жисмоний, ахлоқий, миллий маданиятини тарбиялашдан иборатдир. Таълим бериш билан бирга тарбиялашга катта аҳамият бериш кераклигини мутафаккирлар ўз даврида айтиб ўтганлар.
Абдулла Авлонийнинг 1913 йилда ёзилган, 1917 йилда иккинчи бор нашр этилган “Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ” асари ХХ аср бошларида педагогик фикрлар тараққиётини ўрганиш соҳасида катта аҳамиятга моликдир. “Туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ” асари аҳлоқий ва таълимий асардир. Бу асарда Абдулла Авлоний ўз ижтимоий ва аҳлоқий-таълимий қарашларини баён этади.
Кайкавуснинг “Қобуснома”, Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билик”, Носир Хусравнинг “Соадатнома”, Саъдийнинг “Гулистон ва Бўстон”, Жомийнинг “Баҳористон”, Навоийнинг “Маҳбуб-ул-қулуб”, Аҳмад Донишнинг “ўғилларга насиҳат” каби асарлари мактабда ва бошқа таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларида қўлланилмоқда.
А.Авлоний одамларни хулқ, хатти-ҳаракат нуқтаи назаридан икки гуруҳга бўлади, бири яхши хулқли кишилар, иккинчиси ёмон хулқли кишилардир. Ҳақиқий инсоний аҳлоқни ўзида барқарор қилган яхши кишилар ёшларга яхши таъсир кўрсатади ва уларни меҳр-шавқатли, софдил ва мақбул бўлиб тарбияланиши учун замин ҳозирлайди. Аҳлоқ тарбияси: инсонларга энг муҳим, зиёда, шараф, баланд даража берувчи тарбиядир. Шу боис дарс жараёнида ўқитувчи аввало ўзи шахсий намуна бўлиши, кийиниши, сўзлашиши, ўзини тутиши билан ўқувчиларга ўрнак бўлиши керак. Дарс жараёнида меҳнат топшириқларини бажаришда шахснинг жавобгарлик, виждонлилик каби хислатларини, меҳнат интизомига амал қилган ҳолда жамоа бўлиб меҳнат қилиш малакасини, ижтимоий мулкка ғамҳўрлик муносабатини тарбиялашдан иборатдир.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling