Статистика маълумотларини таҳлил қилиш усули – таълим соҳасидаги, жумладан, ажратилган маблағларнинг доимий ўсиб бориши, дарслик ва ўқув қўлланмалари, кўргазмали қуроллар, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, таълим муассаларининг қурилиши, хўжалик шартномалари ва улардан тушаётган маблағлар статистика усули орқали аниқланади.
Математика ва кибернетика усуллари - ўқитиш назарияси амалиётида ҳисоблаш математикаси ва кибернетикаси машиналари ёрдамида бир тилдан иккинчи тилга таржима, дастурли таълим ва уни машина орқали бошқариш, ўқитишни мустаҳкамлаш, баҳолаш орқали таълим-тарбия самарадорлигини ошириш дифференсиал ва индивидуал таълим бериш каби жараёнлардир.
Ижтимоий тадқиқот методи - анкетага саволлар киритилади. Бундан мақсад ўқувчиларнинг касб-ҳунарга бўлган муносабатларини аниқлаш, ўқувчилар орасидаги дўстлик муносабатларини, ўқув юртидаги шарт-шароитларни билиш, ютуқ ва камчиликларни, ўқувчилар орасидаги муносабатларни, динга хусусан тасаввуфга бўлган қизиқишларини аниқлаш, ўқувчиларнинг маънавий сифатлар даражасини, билим олишга иштиёқи, адабиётлар таъминланганлик даражаси, ўқув тақсимоти, ўқитувчиларнинг ўқитиш даражаси, ўқув қўлланмаларнинг сифати, компютер билан машғулот ўтказиш турларини ўрганиш, илмий ва касб маҳоратини оширишдаги машғулотлар тури, ота-оналарининг моддий ёрдами, уларнинг маълумоти, иш жойи, ўқувчиларнинг кўп шуғулланадиган жамоат жойи, яшаш жойи, маҳалласи, илмий дунёқарашининг шаклланишида таъсир етувчи омиллар, мутахассис бўлиб этишишида ҳал қилувчи омиллар, ўқувчиларнинг онглилик даражаси жараёни, комил инсон бўлиш учун керакли бўлган маънавий сифатлар, қандай касблар ҳақида маълумотга эгаэканликлари, қайси касбга қизиқишлари, касб танлашларида мактаб, маҳалла ва оиланинг тутган ўрни, ўқувчиларнинг ўқитиладиган фанлардан ўзлаштирганлик даражаси ҳақидаги саволлар анкетага киритилади. Савол-жавобларнинг барчаси компютерда қайта ишланади ва хулосалар чиқарилади.
3. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш босқичлари. Меҳнат таълими ўқитиш методикасида илмий-тадқиқот ишларининг методологик асослари:
1. Шахснинг ижодий ва фаолиятлилик маъноси хақидаги таълимот.
2. Шахснинг ўзаро алоқа боғлаш ва ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги таълимот.
3. Муносабатлар назарияси.
4. Мутахассис шахсини шакллантириш хақидаги назарий таълимот.
5. Билиш фаолияти ҳақидаги таълимотлардан иборатдир.
Шунингдек, меҳнат таълими ўқитиш методикасининг илмий тадқиқоти 4 та босқични ўз ичига олади:
Do'stlaringiz bilan baham: |