1 Мавзу: “Технология фанини ўқитиш методикаси” фани ва унинг вазифаси


Download 0.8 Mb.
bet74/126
Sana19.06.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1624205
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   126
Bog'liq
Технология маърузалар матни 2

Баҳолаш турлари. Баҳолаш ўтказилиш вақтига кўра уч турга ажратилади:

  • Бошланғич баҳолаш

  • Жорий, яъни шакллантирувчи баҳолаш

  • Якуний, яъни умумлаштирувчи баҳолаш

Бошланғич баҳолаш — таълим жараёни бошида таълим олувчиларнинг дастлабки билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш учун ўтказилади. Бундай баҳолаш натижалари таълим жараёнининг мазмуни, усуллари ва шаклларини танлаш имконини беради.
Жорий (шакллантирувчи) баҳолаш мунтазам равишда ўтказиб борилади. У таълим жараёнидаги ютуқ ва камчиликларни, таълим жараёни самарасини тезкор(оператив) аниқлаб бориш, ўқув жараёнини мувофиқлаштириш ва таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги қайтар алоқани таъминлаш имкониниберади.
Якуний (умумлаштирувчи) баҳолаш - таълим олувчининг таълим жараёнининг маълум давридаги ўзлаштириш натижаларини белгиланган мезон ва стандартларга жавоб беришини аниқлайди. Якуний баҳолаш таълим жараёнининг маълум босқичи якунида ўтказилади. У жорий баҳолаш натижаларини жамлайди.
Умумлаштирувчи баҳолашни ўтказишда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
Таълим олувчи умумлаштирувчи баҳолаш нима учун ўтказилиши
ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим. Бууни баҳолашга тайёргарлик
кўришга олиб келади.
Баҳолашни ўтказиш шартлари унга жиддий ёндашишига,
диққатни чалғитадиган ёки тасодифий узилишлардан ўзини четга олишга
ҳамда таълим олувчини ўз қобилиятини намойиш қилишига имкон
беради.
Баҳолаш ўтказиш шароитида ўқувчи ўзини эркин тутиши ва
нохушлик ҳис қилмаслигига имконият яратиш керак.
Баҳоловчи ва таълим олувчи баҳолаш нима бериши, у қачон, ким
томонидан ва қандай ўтказилишини билишлари муҳим аҳамиятга эгадир.
Қўйилган баҳо ўқув натижасини тушуниш ва уни
мужассамлаштириш учун аҳамиятлидир.
Таълим олувчи олдиндан белгиланган натижалар мезони ёрдамида
баҳоланиши лозим.
Режалаштирилмаган баҳолашни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас.
Баҳолаш тамойиллари. Қуйидаги бешта асосий тамойиллар баҳолаш тизими самарадорлигининг пойдевори ҳисобланади.

  • ўқув мақсадларига асосланганлик

  • Ҳақиқийлик

  • Ҳаққонийлик

  • Ишончлилик

  • Қулайлик

  1. ўқув мақсадларига асосланганлик. Самарали баҳолашнинг асосий тамойили ўқув мақсадларига асосланганлик ҳисобланади. Баҳолашнинг сифати ўқув мақсадларига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Ўқув мақсадлари баҳолаш мазмунини аниқлаб беради. Ўқув мақсадларининг қўйилиш даражасига қараб, баҳолашнинг шакли ва усуллари танланади. Шунингдек, ўқув мақсадларига эришиш учун бажарилган фаолият натижаси, баҳолаш мезонларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.

  2. Ҳақиқийлик. Ўқув мақсадида кўзда тутилган натижанигина баҳолашга қаратилган топшириқ ёки тест ҳақиқий ҳисобланади. У баҳоланиши озим бўлган билим ва кўникмалар соҳасидаги натижаларга қаратилган бўлиши лозим.

  3. Ҳаққонийлик (обективлилик). Бир-биридан мустақил таълим берувчилар бир хил таълим олувчиларга берилган бир хил топшириқ ва тестлар бўйича бир хил баҳо берган ҳолдагина мазкур топшириқ ва тест ҳақиқий ҳисобланади. Бу ҳаққонийлик ҳар хил вақтларда берилган баҳолар учун тааллуқлидир.

  4. Ишончлилик. Натижаларни баҳолаш мобайнида ҳар хил усулардан фойдаланиш мумкин. Лэкин бу усулларни танлашга қўйиладиган асосий шарт ишончлилик ҳисобланади. Услуб ишончли бўлиши учун баҳолаш асосли ва аниқ маълумотларга асосланган бўлиши зарур. Бунда топшириқ ёки тестнинг ўрганиш мақсадларини назорат қилишга йўналтирилганлигини қанчалик ишончлиэканлилиги назарда тутилади.

  5. Қулайлик. Баҳолаш тизими ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ўқув ва ишлаб чиқариш стандартларига мосбўлиши, мураккаб бўлмаслиги, назорат ўтказувчи ва таълим оувчи учун қулай бўлиши лозим. Баҳолашни ўтказишда имкон қадар компютерлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling