1-Мавзу: Умумий психология фанининг предмети, илмий тадқиқот методлари Режа


Download 107.11 Kb.
bet5/8
Sana10.11.2023
Hajmi107.11 Kb.
#1764940
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза

Психология ва тарих. Психология ва тарих фанларининг узвий боғлиқлиги айниқса, мутсақиллик йилларида тарихни холисона ўрганиш ва шу билан бирга инсон шахсининг маданий-тарихий шарт-шароитларга боғлиқ тарзда ривожланиши айниятини халқ оммаси онгига этказишда намоён бўлмоқда. Юртбошимиз И.Каримов ўзининг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарида тарихнинг халқлар тақдири ва ривожланишидаги ролини объектив тарихий омиллар орқали тушунтиришнинг аҳамити ва ўрни катта эканлигини таъкидлаш билан бир қаторда, ана шу тарихни яратувчи инсон психологиясини ҳар бир даврда холисона ўрганиш заруратини алоҳида алоҳида эътироф этган. Зеро, инсон руҳияти ва у вакил бўлган халқ ва элат психологияси орқали тарихий воқеаларга баҳо бериш миллий итсиқлол ғояларини ёшлар онгига сингдиришнинг муҳим воситаларидан биридир. Масалан, халқимиз ва давлатчилигимиз тарихида муҳим ўрин тутган темурийлар даври тарихини ўрганиш учун албатта, биз Буюк Темур шахси ва темурийзодаларнинг инсоний фазилатларини ўрганишимиз керак. Айниқса, мактаб ёшида тарихий шахслардаги такрорланмас ва ибратли сифатлар орқали ўша давр тарихий муҳити ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тушунтириш анча самарали ва таъсирчандир. Шунинг учун ҳам тарихчи ва археологлар у ёки бу даврни ёритиш учун ўша давр ижтимоий қатламлари, машҳур шахслари автобиографиясини ўрганишга катта аҳамият берсалар, психологлар, айниқса, ижтимоий психологлар катта гуруҳлар психологияси ва шахснинг маънавий ва аҳлоқий қиёфасини тўла ўрганиш учун шахс мансуб тарихий шарт-шароитлар, худудий ўзига хосликларни ҳам ўрганадилар. Шунинг учун ҳам мутсақилликнинг инсон шахси камолотига бераётган чексиз инъомларини тасаввур қилиш учун биз тарихимизни ва итсиқлол йилларида қўлга киритган муваффақиятларимизнинг объектив заминларини яхши ўрганишимиз керак. Шундагина “Ўзбекитсон – келажаги буюк давлат” шиорининг том маънодаги моҳиятини теран англаймиз.


Психология ва сосиология. Сосиология фани ҳам янгича ижтимоий муносабатлар шароитида ўз тараққиётининг муҳим босқичига ўтган экан, ўз навбатида психология ҳам ушбу фан эришган ютуқлардан фойдаланади ва уларнинг кўлами кенгайишига баҳоли қудрат хизмат қилади. Айниқса, психологиядан мутсақил равишда ажралиб чиққан, бугунги тараққиёт давримизда алоҳида аҳамият касб этган ижтимоий психологиянинг сосиология билан алоқаси узвий бўлиб, улар жамиятда ижтимоий тараққиёт ва прогрессни таъминлаш ишига хизмат қилади. қолаверса, ҳуқуқий, демократик давлат қуриш ишини собитқадамлик билан амалга ошираётган Ўзбекитсон аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ва демократик ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрлигини амалда таъминлаш, бу соҳада мунтазам тарзда ижтимоий фикр ва инсонлар фикр ва қарашларидаги ўзгаришларни ўрганиш, башорат қилиш ва тараққиёт мезонларини ишлаб чиқишда иккала фанлар методологияси ва методларини бирлаштириш тадбиқий аҳамият касб этади.

Download 107.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling