1-Мавзу: Умумий психология фанининг предмети, илмий тадқиқот методлари Режа


Download 107.11 Kb.
bet7/8
Sana10.11.2023
Hajmi107.11 Kb.
#1764940
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза

Психология ва кибернетика. Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўз-ўзини бошқариш ва психик жараёнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар технологияси ва кибернетика томонидан қўлга киритилган ютуқлар ва тадқиқот методлари, махсус датсурдан ўз ўрнида фойдаланади. Айниқса, маълумотлар асри бўлган ХХ ва ҳар бир алоҳида маълумотнинг қадр-қиммати ошиши башорат қилинган ХХI асрда глобал информасион жараёнлар ва янги илғор технологияларни моделлаштириш борасида психология ҳамда кибернетика ҳамкорлигининг салоҳияти янада ортади. Масалан, оддий мулоқот жараёнини янада такомиллаштириш, ҳар бир сўзнинг шахслараро муносабатлардаги таъсирчанлигини ошириш мақсадида ҳамда ана шундай ижтимоий фаолият жараёнида шахс тизимини такомиллаштиришда турли кибернетик моделларидан ўринли фойдаланиш замонавий психологиянинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширади, махсус компьютер датсурларининг кенг қўлланилиши инсон мияси ва руҳий олами сирларини тез ва аниқ ўрганишни кафолатлайди.
Психология ва техника фанлари. Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги айниқса, аср охирига келиб яққол сезилмоқда. Бир томондан мураккаб техникани бошқарувчи инсон онги муаммосини эчишда, иккинчи томондан, психик ҳаётнинг мураккаб қирраларини очишда махсус техник воситалардан фойдаланиш зарурати бу икки йўналишнинг эришган ютуқларини бирлаштиришни назарда тутади. Масаланинг яна бир алоҳида томони ҳам борки, у ҳам бўлса, техника прогрессига интилаётган бир вақтда мураккаб техника ва машиналар билан “мулоқот” қилаётган шахс фаолиятини янада мукаммаллаштириш ва унинг имкониятларига мослаш масаласи ҳам ана шу ҳамкорликда ҳал қилиниши лозим бўлган масаладир. Айниқса, мутсақил Ўзбекитсон учун мураккаб замонавий техника сир-асрорларини биладиган, унинг жамият ва фан равнақига хизматини таъминлаш қанчалик долзарб бўлса, ана шу техникага ҳар бир оддий фуқаро онги, тафаккури ва қобилиятларини мослаштириш ва “одам – машина” диалогининг энг самарали йўлларини излаб топиши жуда муҳим. Техника билан бемалол “тиллашадиган” малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ҳам техника фанлари педагогика ва психология фанлари методларидан фойдалана олсагина, муваффақиятга эришади.



Download 107.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling