1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳисобининг хусусиятлари режа


Download 29.13 Kb.
bet6/7
Sana16.11.2023
Hajmi29.13 Kb.
#1781479
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1. BTBHX 1-m Material hisob

 

Фс = Мс * Ўф / 100 %

Бу ерда: Мчс – материаллар чиқимининг ҳисоб баҳосидаги қиймати.

Мисол: 1050-«Қурилиш материаллари» счётининг ҳисоб баҳосида қиймати ой бошига 10000 000 сўм, 1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар» счётининг дебет қолдиғи 250 000 сўм. Ҳисобот ойида кирим қилинган материалларнинг қиймати (ҚҚСсиз): (а) ҳисоб баҳосида 15000 000 сўм; (б) ҳақиқий таннархи (харид қиймати) бўйича 16000 000 сўм. Ҳисобот ойида қурилишга сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати 20000000 сўм.

Ушбу мисолда келтирилган маълумотлар бўйича:

1) материалларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқнинг ўртача фоизи 5 фоизга тенг бўлади:

Ўф = (250000 + 1000 000) / (10000 000 + 15000 000)* 100% = 5 %;

2) қурилишга сарфланган материалларга тўғри келадиган уларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси 1000000 сўмга тенг бўлади:

2) қурилишга сарфланган материалларга тўғри келадиган уларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси 1000000 сўмга тенг бўлади:

Фс = 20000000 * 5 % / 100 % = 1000000 сўм.

3.5. Қурилиш ташкилотларида материаллар инвентаризацияси хусусиятлари ва уни натижаларининг ҳисоби

Қурилиш ташкилотларида материалларни инвентаризация қилиш, унинг натижаларини аниқлаш, ҳужжатли расмийлаштириш ва ҳисобга олиш республикамизда қабул қилинган БҲМС 19-«Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»да келтирилган тартиб-қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Ушбу стандартга асосан қурилиш ташкилотларида товар-моддий бойликларнинг режали инвентаризацияси ҳар йили камида бир марта ўтказилади. Моддий бойликларни ўғирлаш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланганда, фавқулотдаги ҳодисалар юз берганда, шунингдек бошқа кутилмаган воқеалар содир бўлганда режадан ташқари инвентаризациялар ўтказилиши мумкин.

Товар-моддий бойликлар инвентаризацияси қурилиш раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланадиган доимий ва ишчи инвентаризация комиссиялари томонидан ўтказилади.


Download 29.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling