1-мавзу: Юридик психологиянинг предмети, ма=сад ва вазифалари


Юридик психологиянинг тармоқлари


Download 290 Kb.
bet3/36
Sana28.01.2023
Hajmi290 Kb.
#1136046
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Юридик психология

3.Юридик психологиянинг тармоқлари.
? Юридик психология соҳалари қанча?
Юридик психология психологиянинг фаолият мезони бўйича ажратилган соҳаларидан биридир. Бу фан хорижда жуда кенг ривожланган. Мустақилликка эришганимиздан сўнг бизнинг мамлакатимизда ҳам психологияга, жумладан юридик психологияга бўлган эътибор кучайди.
Юридик психология асосан олий ўқув юртларида, ҳуқуқшунослик бўлимлари талабалари учун ўтилади. Бу фаннинг таркибий қисмларига қуйидагилар киради:

  • суд иши психологияси;

  • криминал психология;

  • жиноятчилар психологияси;

  • терговчи психологияси;

  • судья психологияси;

  • адвокат психологияси.

  • Суд - психологик экспертиза.

Бу таркибий қисмлар бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади. Уларнинг асосий объекти – бу шахс ва унинг хатти-ҳаракатлари.
Суд иши психологияси суд жараёнига боғлиқ бўлган ҳолатларни ўрганиб, жиноятчиликни холисона баҳолашга ҳаракат қилади. Судьялар жиноят иши билан танишиб, терговдаги ҳолатни таҳлил қилади. Ҳозирги кунда судларнинг ваколати доираси кенгайди. Судья ҳеч қачон унинг қўлида инсон тақдири турганини эсидан чиқармаслиги, айбланувчи шахсини ҳурмат қилиши, ишга холисона ёндошиши керак. Криминал психологиянинг предмети жиноятчиликни фош қилиш, унинг олдини олиш (профилактика) дан иборат. Жиноятчилар психологияси эса жиноятчиларнинг психологик хусусиятларини, характери, темпераменти, эмоцияларини, жиноятчи хатти-ҳаракатининг мотивларини ўрганади. Терговчи, судья, адвокатлар психологияси ҳам уларнинг руҳий ҳолатларини, руҳий жараёнлари, хусусиятларини ўрганади. Уларда муомала маданиятини шаклланишини тадқиқ қилади. Суд - психологик экспертизада эса жиноятчиликка холисона ёндошиш мақсадида жиноят иши билан танишиб, гумондор, жабрланувчилар билан психологик тестлар асосида индивидуал суҳбат олиб борилади. Яъни жиноят мотивлари аниқланади. Суд-психологик экспертизани мутахассис - психологлар олиб борадилар.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling