1-мавзуга тарқатма


Download 27.8 Kb.
bet1/5
Sana01.04.2023
Hajmi27.8 Kb.
#1317484
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Президент тадбиркорлар билан учрашув


1-мавзуга тарқатма
Бозор – бу муайян товар ёки хизматларнинг сотувчилари ва харидорларини бир жойда бирлаштирадиган ҳар қандай институт ёки механизм. Бозор (инглизча – market, русча – рынок) – товарлар билан пулларнинг ҳаракатини таъминловчи ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги муносабатлар тизимидир.
Тадбиркорлик (инглизча – enterprise, enterprising, русча - предпринимательство) – фойда олиш мақсадида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ташаббуси асосида мустақил фаолиятидир.
Бизнес (инглизча – business; русча – дело, антерпренерство – иш, машғулот) – таваккалчилик ва ўзининг жавобгарлиги остида хусусий ёки қарзга олинган воситалари ҳисобидан амалга ошириладиган, асосий мақсади фойда олиш ва ўз фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ташаббускор иқтисодий фаолиятдир.
Бизнес ҳуқуқининг манбалари
Бозор муносабатларида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жараёнлар бир қатор қонунларида, жумладан, Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Божхона кодекси, Ер кодекси, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади.
Бизнес ҳуқуқи фанининг предмети
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муносабатларни давлатнинг ваколатли органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тадбиркорлик фаолиятидаги иш муомала одатлари асосида тартибга солинишини бизнес ҳуқуқи фани ўрганади.
Бизнес ҳуқуқи – тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ва у билан боғлиқ муносабатларда давлатнинг иқтисодиётга раҳбарлик қилиш чора-тадбирларини белгиловчи ҳуқуқий қоидалар йиғиндисидан иборатдир.
Бизнес ҳуқуқининг предметини тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий, ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш (горизонтал), субъектнинг ички тузилмалари ўртасидаги (вертикал), давлатнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига умумий раҳбарлиги билан боғлиқ муносабатлар ташкил этади.



Download 27.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling