1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва ҳисобда акс эттиришнинг тўғрилигини текшириш
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
4. Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва ҳисобда акс эттиришнинг тўғрилигини текшириш.
Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш ва амортизация ажратмаларининг маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига тўғри олиб борилишини текшириш чоғида аудитор номоддий активларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилаётганлиги ва даромад келтираётганлиги тўғрисида исботга эга бўлиши лозим. Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари баҳолаш миқдори бўлиб, тахмин қилинаётган фойдали хизмат қилиш даврига асосланиб ҳисоб-китоб қилинади. Шунинг учун аудитор ўрнатилган фойдали хизмат қилиш муддатлари ва амортизация ажратмалари нормаларининг мослигини №7 БҲМС 46 бандига мувофиқ текшириб кўриши лозим. Бундай текширувни амалга ошириш учун №1 - НМА шаклдаги карточка ва номоддий активлар объектларини ҳисобга қабул қилишда асос бўлган дастлабки ҳужжатлардан фойдаланилади. №7 БҲМС 39 бандига мувофиқ номоддий активнинг амортизация қилинадиган қиймати мунтазам асосда тақсимлаб борилиши учун амортизация муддатлари қуйидагича белгиланган: номоддий актив объектининг фойдали хизмат кўрсатиш муддати давомида (лекин бу муддат хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият қилиш муддатидан ошмаслиги лозим); фойдали хизмат кўрсатиш муддатларини аниқлаш имкони бўлмаган номоддий активлар бўйича 5 йил ҳисобида (лекин бу муддат хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмаслиги лозим). Амортизация ҳисобланадиган номоддий активлар бўйича аудитор қуйидагиларни текширади: қўлланилаётган амортизация ҳисоблаш усуллари корхона ҳисоб сиёсатига мос келиши; танланган амортизация ҳисоблаш усули номоддий активлар объектлари қийматини қолган фойдали хизмат қилиш муддати давомида ишлаб чиқариш сарфларини ҳисобга оладиган счётларга тўғри ўтказилишини. №7 БҲМС 42 бандига мувофиқ номоддий активларга амортизация ҳисоблашнинг уч усули кўзда тутилган. Улар: тўғри чизиқли (ёки бир текис); камайиб борувчи қолдиқ; ишлаб чиқариш бирликлари суммаси бўйича амортизация ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули). Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш усулларининг моҳияти, корхона молиявий ҳолатига таъсирини билиш ва шу асосда малакали аудиторлик хулосаси шакллантириш мақсадга мувофиқ. Тўғри чизиқли усулнинг моҳияти муайян номоддий активнинг жами фойдали хизмат қилиш муддати давомида эскириш суммалари бир меъёрда ҳисоблаб ёзиб борилишидан иборат. Камайиб борувчи қолдиқ усулидан фойдаланиш чоғида мунтазам ҳисоблаб бориладиган амортизация суммалари фойдали хизмат қилиш даври давомида камайтириб борилади. Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда эскириш ҳисоблаш усули (ишлаб чиқариш усули) га мувофиқ амортизация ҳажми номоддий активдан неча маротаба фойдаланилиши ёки нечта маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилиши кутилаётганлигига бевосита боғлиқдир. Амалиётда амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усулидан фойдаланиш афзалроқ. Қолган усуллардан муайян ҳолатларда фойдаланилиши мақсадга мувофиқдир. Аудитор ҳисобланган амортизация ажратмаларининг счётларда тўғри акс эттирилганлигини ҳам аниқлаши лозим. Бунда №21 БҲМС га мувофиқ қуйидаги тест-жадвалдан фойдаланиш мумкин: Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling