5. Номоддий активлар аудитининг натижаларини
умумлаштириш ва баҳолаш.
Номоддий активларни ҳисобга олишга доир муомалаларни текшириш натижалари аудиторлик ҳисоботида умумлаштирилади. Ҳар бир йўл қўйилган хато-камчилик бўйича: қайси меъёрий ҳужжатнинг қайси талаби бузилганлиги; етказилган зарар суммаси; аниқланган хатонинг корхона фаолияти ва бухгалтерлик ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигига таъсир кўрсатиш даражаси, жиддийлиги ва ҳоказолар аниқланади.
Текширув натижаларини умумлаштириш қуйидаги кўринишда амалга оширилиши мумкин:
Номоддий активларни текшириш натижаларини
умумлаштириш тартиби.
Хато-нинг тавсифи
|
Талаблари бузилган меъёрий ҳужжат номи, банди
|
Хатони баҳолаш
|
Корхона фаолияти натижалари ва ҳисобот ишончлигига таъсири
|
сумма
|
Баланс моддасига н-н %
|
|
Бухгалтерия ҳисоботи маълумотларининг бузиб кўрсатилиши ва баланснинг «Номоддий активлар» моддаси ишончлилигини тасдиқлаш имкони йўқлиги қуйидаги сабаблардан келиб чиқади:
0400 - «Номоддий активларни ҳисобга оладиган счётлар» (0410-0490) да асоссиз равишда номоддий активлар қаторига олиб борилганлиги, объектлар тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаганлиги; номоддий активларнинг инвентар (баланс) қийматига уларни сотиб олиш ёки яратиш билан боғлиқ бўлмаган харажатларнинг қўшилганлиги; аналитик ҳисоб юритилмаслиги.
Қуйидаги фактлар корхонада ички назоратнинг паст даражада эканлигидан далолат беради: йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузишдан олдин номоддий активлар инвентаризация қилинмаслиги, ҳисоб сиёсатида белгиланган инвентаризация ўтказиш муддатларига риоя қилинмаслиги; инвентаризация натижалари тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаганлиги; инвентаризация натижалари йиллик бухгалтерия ҳисоботида ўз вақтида акс эттирилмаслиги; номоддий активларнинг фойдали хизмат қилиш муддатларини нотўғри (ноқонуний) белгилаш оқибатида корхона хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари бузиб кўрсатиши; амортизация ҳисобланмайдиган тоифага кирувчи номоддий активларга ҳам амортизация ҳисобланиши; ноишлаб чиқариш соҳасида ишлатиладиган номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация ажратмаларини маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига олиб бориш; номоддий активларни ҳисобдан чиқаришга доир муомалаларни ҳисобда акс эттириш услубиётининг бузилиши.
Номоддий активлар ҳаракатига доир муомалаларни ҳисобда акс эттириш услубиётига риоя қилмаслик солиқ билан боғлиқ нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради. Жумладан: тўланмаган ва ҳисобга олинмаган номоддий активлар бўйича қўшилган қиймат солиғини бюджетга тақдим қилиш; номоддий активларни сотиш ва шартномага асосан текинга бериш чоғида ҚҚС ҳисобламаслик ва нотўғри аниқлаш; номоддий активлар ҳисобдан чиқарилиши натижасида кўрилган зарарлар суммасига солиққа тортиладиган фойданинг камайтирилиши; номоддий активлар жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганида даромад солиғи ушламаслик.
Do'stlaringiz bilan baham: |