1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
в)хўжалик фаолияти фактларининг вақтинчалик аниқлик тамоилига риоя қилиниши
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муомалаларни ҳисобда акс эттирмаслик.
- Муомалалар нотўғри туркумланган.
в)хўжалик фаолияти фактларининг вақтинчалик аниқлик тамоилига риоя қилиниши. Бу хатолар муомалаларнинг ҳисоб даврларига нотўғри тақсимланиши яъни уларнинг содир бўлган ҳисобот даврида эмас, балки бошқа ҳисобот даврида акс эттириш билан боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда амалиётда олинган материаллар уларга бўлган мулкий ҳуқуқ олувчига ўтмасдан олдин акс эттирилади, ёки аксинча, материаллари ҳали йўлда бўла туриб, уларга мулкий ҳуқуқ харидорга ўтган бўлади. Мол етказиб берувчилардан счет-фактурасиз олинган моддий қийматликлар ҳисобда акс эттирилмайди ёки кирим қилинмайди. Даврийлаштиришдаги хатоларни аниқлаш учун аудитор ҳисоб ёзувларини ўрганиши ва уларни дастлабки ҳужжатлар билан солиштириши керак.
г) Товар-моддий бойликларни баҳолашнинг тўғрилиги. Масалан, уларни кирим қилишда сотиб олиш баҳоси нотўғри аниқланиб, бунинг оқибатида амортизация нотўғри ҳисобланади. Бу хатолар ҳисоб юритиш услубиётининг бузилишига олиб келади ва кўп ҳолларда мунтазам содир бўлади. д)Товар-моддий заҳираларни бухгалтерия ҳисобининг тегишли счётларида акс эттиришнинг тўғрилиги. Бундай хатолар инвентаризация ўтказиш чоғида аниқланиши мумкин. Товар-моддий заҳиралар қолдиқларини акс эттириш ва сотилган маҳсулот таннархини ҳисоблашнинг тўғрилигига таъсир қилувчи муомалалар қуйидагилар натижасида юзага келади: а) бухгалтерия ҳисоботининг бузилиши: олдинги даврларда ҳисобдан ўчирилган, ҳамда фойдалилик хусусиятларини тўлиқ ёки қисман йўқотган моддий қийматликлар инвентаризация маълумотларига қўшилиши; йўлдаги товарларни ёки сотилиб бўлинган товарларни икки марта ҳисобга олиш; учинчи шахслар омборида сақланаётган ишлаб чиқариш заҳиралари қолдиғининг ошириб кўрсатилиши; комиссияга қабул қилинган яъни балансдан ташқари счётларда ҳисобда турган товар-моддий заҳиралар ҳам инвентаризация маълумотларига қўшилиши ва шунга ўхшаш; б) суйистеъмол қилишлар: корхонанинг бир неча ходимлари ҳатти-ҳаракати ёки сақлаш устидан етарли назорат ўрнатилмаганлиги оқибатида қийматликларнинг ўғирланиши; олинган товарлар ҳужжатларда кўрсатилганидан кам ёки сифатсиз бўлса, уларни қабул қилиш учун масъул шахсларнинг мол етказиб берувчилардан пора (пул ёки совға кўринишидаги буюм) олиш ҳоллари; ҳақиқатда йўқ харидорларнинг реквизитларини кўрсатиш йўли билан жўнатиш ҳужжатларини қалбакилаштириш. Юқорида кўрсатилганидек, ҳисобот даври давомида тўлиқ ёки тўғри акс эттирилмаганлиги сабабли йил охирида заҳиралар ошириб ёки пасайтириб кўрсатилиши мумкин. Харидлар қуйидаги иккита ҳолнинг биттаси сабабли пасайтириб кўрсатилиши мумкин. 1) Муомалаларни ҳисобда акс эттирмаслик. Бундай муомалалар кредитор қарзларни текшириш чоғида аниқланиши мумкин. Масалан, бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги ёзувларни тақдим қилинган, олинган моддий қийматликлар учун мол етказиб берувчиларга тўланганликни исботловчи счётлар, шартномалар, исботловчи пул ҳужжатлари маълумотлари билан солиштириб, аудитор айрим счётларнинг бухгалтерия ҳисоби регистрларида акс эттирилмай қолганлигини аниқлаши мумкин. 2) Муомалалар нотўғри туркумланган. Масалан, товар-моддий заҳираларнинг сотиб олиш қиймати уларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлардан иборат. Лекин, бундай сарфларнинг бир қисми ёки айрим турлари (масалан, сотиб олинаётган хом ашёнинг сифатини аниқлашга доир эксперт хизмати қиймати) товар-моддий заҳиралар қийматига қўшилмасдан, бирданига сарфларга олиб борилган бўлиши мумкин. Харидлар ҳажми қалбаки харидлар ёки муомалаларни акс эттириш каби харажатлар нотўғри туркумланган ҳолларда ошириб кўрсатилган бўлиши мумкин. Бундай фактларни аниқлаш учун харажатларни танлаб текшириш ва зарур аналитик амалларни бажариш лозим. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling