1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
5. Маҳсулот сотиш аудити
Сотув ҳажми ва унинг таркибий қисмларининг аудити - кўп жиҳатдан бутун текширувнинг сифатини белгиловчи муҳим масалалардан биридир. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш аудитининг мақсади - тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинганлигини, сотишдан олинган тушум ва сотилган маҳсулотнинг таннархи тўғри ҳисобланганлигини аниқлашдан иборат. Текширув жараёнида аудитор қуйидаги масалаларни ҳал этади: - тайёр маҳсулотни баҳолаш бўйича усул асосли танлаб олинганлиги ва тўғри қўлланилаётганини тасдиқлаш; тайёр маҳсулот тўлиқ кирим қилинаётганлигини аниқлаш; жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар ҳажмларини тасдиқлаш; жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар таннархини тасдиқлаш. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича ҳисоб юритилиши ҳолатини текшириш бўйича маълумот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланадм: тайёр маҳсулотни омборда ҳисобга олиш бўйича варақалар, прейскурантлар, маҳеулотни етказиб бериш тўғрисида шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, сотиш бўйича дафтарлар, тайёр маҳсулотни бериш тўғрисида юк хатлари, харидорлар ишончномалари, тушум келиб тушганлиги тўғрисида дастлабки банк ва касса ҳужжатлари (тўлов талабномалар, талабнома-топшириқномалар, кирим касса ордерлари ва бошқалар), 2010, 2810, 2910, 9010, 9110, 5010, 5110, 4010, 6310-сонли ва бошқа ҳисобварақлар бўйича ҳисоб регистрлари (рўйхатномалар, журнал-ордерлар, машинограммалар), Бош китоб, "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" (2-сонли шакл) ва бошқалар. Даромадлар олиш циклига тааллуқли бўлган операциялар қуйидаги фаолият кўрсатиш вақтида амалга оширилади: буюртмаларни қабул қилиш; кредитларни бериш; маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш; харидорларга ҳисобварақларни ёзиб бериш; қарзларни ундириш (муддати ўтган ҳисобварақлар); пул тушумларини олиш. Назорат самарадорлигини баҳолаш уч босқичдан иборат: а) на-зорат тизимини ўрганиш; б) назорат самарадорлигини баҳолаш; в) на-зорат муолажаларини текшириш (тестлашни ўтказиш). Кўздан кечириш босқичида ҳужжатлаштиришни уч турдаги усулда амалга ошириш мумкин: оғзаки ёритиш, ички назорат бўйича саволнома ва блок-чизма. Ушбу босқичда ҳужжатларни тайёрлаш уни якунланлаш дегани эмас. Ҳужжатларни тайёрлашда аудиторлар томонидан шарҳларни тайёрлашдан мақсад - назорат тизимини ўрганиш эканлигини унутмаслик лозим. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling