1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички ҳисоб-китоблар аудитида ҳал этиладиган вазифалар
- Меъёрий ҳужжатлар пакети
ҳуқуқ ва мажбуриятлар – ички ҳисоб-китобларга доир мажбуриятлар суммалари қонунийлиги ва тўғрилиги учта (шаклан, қонунийлик ва ҳаққонийлик) мезонларидан келиб чиққан ҳолда;
баҳолашлар – ички ҳисоб-китобларга доир мажбуриятларнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқ равишда баҳоланганлиги; аниқлиги – меҳнат ҳақи ва ундан ушланадиган суммалар, хизмат сафари бўйича суткалик харажатлар суммаси ва бошқаларнинг тўғри ҳисобланганлиги, бухгалтерлик ҳисоботи маълумотларининг синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидаги маълумотларга мослиги; ҳисоб даврининг чекланганлиги – ички ҳисоб-китобларга доир барча мажбуриятлар қачон вужудга келган бўлса, айнан мана шу ҳисоб даврида акс эттирилганлиги; тақдим этиш ва баён қилиш – ички ҳисоб-китобларга доир мажбуриятларнинг барчаси ҳисоб ва ҳисоботга оид меъёрий ҳужжатларга мувофиқ баён қилинган, туркумланган ва тақдим қилинганлиги. Қўйилган мақсадга эришиш учун аудиторлик текширувида қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим. Ички ҳисоб-китоблар аудитида ҳал этиладиган вазифалар
Аудитор текширув чоғида ҳисобот кўрсаткичларида жиддий ҳатолар йўқлигига етарли даражада ишонч ҳосил қилиши лозим. Далил-исботларни тўплаш учун ҳар хил манбалардан шаклланадиган ахборот базасидан фойдаланилади. Аудитор текширувни бошлашдан олдин ички ҳисоб-китобларни текшириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатлар пакети, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари ва бошланғич ҳужжатларни комплектлайди. Ички ҳисоб-китоб муомалаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва солиққа тортиш бўйича белгиланган қоидаларни тартибга солувчи Меъёрий ҳужжатлар пакети аудитор томонидан мижоз-корхона фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Ички ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга оладиган счётлар бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари корхонада қўлланиладиган ҳисоб шаклига (журнал-ордер, мемориал-ордер, жадвал-автоматлаштирилган ва б.) боғлиқ. Масалан, бухгалтерия ҳисоби журнал-ордер шаклида юритиладиган корхоналарда 7-АСК, 8-АСК ва 10-АСК журнал-ордерлар, жадвал-автоматлаштирилган (ёки комьпютерлаштирилган) шаклида – 4210-«Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнак», 6510-«Суғурта бўйича тўловлар», 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар», 6720-«Депонентланган меҳнат ҳақи», 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар», 4230-«Умум хўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар», 4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар», 6870-»Ҳисобдор шахслардан қарзлар», 4710- «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзлари», 4720-«Берилган қарзар бўйича ходимларнинг қарзлари», 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари» ва 4790-»Ходимларнинг бошқа қарзлари» счётлари бўйича дебет ва кредит оборотининг машинаграммалари текширилади. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling