1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
д) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқларни текшириш
Download 1.78 Mb.
|
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org
д) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқларни текшириш
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ўз фаолиятида сувдан фойдаланувчи ҳуқуқий шахслар тўлайдилар. Бу солиқни текширишда солиқ солиш объектининг Солиқ Кодексининг 117-моддасига мувофиқлиги аниқланади. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган амалдаги солиқ ставкалар ва Солиқ Кодексининг 119-моддасига мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши текширилади. Аудитор сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариш тартиби ва ҳисоб-китобларни солиқ органларига тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратиши лозим. е)Қишлоқ хўжалик корхоналарида тўланадиган ягона ер солиғини текшириш. Аудитор ягона ер солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни текшириши учун солиқнинг моҳиятини ва уни тартибга солувчи меъёрий базани билиши зарур. Ягона ер солиғи ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари меҳнатининг пировард натижаларидан иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш ва солиққа тортиш механизмини соддалаштириш учун 1999 йилнинг 1-январидан бошлаб жорий қилинган. Қишлоқ хужалик ишлаб чиқаришини юритишга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган ёки ижарага олинган ер майдонлари солиқ объекти бўлиб ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлар), фермер хўжаликлари ва агрофирмалар ягона ер солиғининг тўловчиларидир. Ўрмон, балиқ ва овчилик хўжаликлари, илмий-текшириш ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг тажриба, эксперименталь ва ўқув-тажриба хўжаликлари, ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлмаган ёрдамчи қишлоқ хўжалиги ҳамда «Деҳқон хўжаликлари тўғрисида»ги қонунда кўзда тутилган солиққа тортиш шартлари сақлаб қолинган деҳқон хўжаликлари ягона ер солиғи тўламайди. Ягона ер солиғи Ўзбекистон Республикасининг Президенти 1998 йилнинг 10 октябрида қабул қилинган «Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабридаги 539-сонли қарорига асосан жорий қилинган. Ягона ер солиғининг тўловчилари бўлган, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг шу солиқ бўйича давлат бюджети билан ҳисоблашиш механизми Ўзбекистон Республикасининг Адлия Вазирлиги 1999 йилнинг 22 январида 609- тартиб рақами билан рўйхатга олинган «Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»да белгиланган. Ягона ер солиғи солиққа тортиладиган ер майдони, база ставкалари ва тузатиш коэффицентларига асосан солиқ тўловчилар томонидан мустақил равишда ҳисобланади. Солиққа тортиш мақсадида ерлар суғориладиган ерлар, лалмикор ерлар , ўтлоқ ва яйловлар, жамоат бинолари ва хонадонлар билан банд бўлган ерлар, сув ҳавзалари, каналлар, коллектор ва йўллар билан банд бўлган ерлар ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерларга бўлинади. Ҳар бир ер гуруҳи бўйича тегишли база ставкалари ва тузатиш коэффицентлари қўлланилади. Суғориладиган ерлар бўйича бали «0» дон 10 гача бўлган биринчи синфга кирадиган ернинг 1 гектари учун абсолют суммада белгиланган солиқ ставкаси база ставкасига қабул қилинган. База ставкалари туман ва шаҳарлар бўйича белгиланган. Ер майдонларининг қаерда жойлашганлигига, сифати (балл-бонитети) ва сув билан таъминланганлигига қараб база ставкалари тегишли тузатиш коэффициентларига асосан ўзгартирилади. Лалмикор ерлар ҳамда ўтлоқ ва яйловлар учун вилоятлар бўйича белгиланган база ставкалари қўлланилади. Жамоат бинолари ва ханодонлар, сув ҳавзалари, каналлар, коллектор ва йўллар билан банд бўлган ерлар ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар бўйича тегишли туман ва шаҳарларнинг суғриладиган ерларининг биринчи синфи учун белгиланган ставкалар база ставкасига қабул қилинган. Қишлоқ хўжалиги учун белгиланган ерларнинг майдони ер тузиш хизмати томонидан олиб бориладиган ерларни ҳисобга олиш ва ерлар инвентаризациясининг маълумотлари билан қишлоқ хўжалик экинлари ва ер майдонларини ўлчаш маълумотлари ҳамда махсус лойиҳалаш ва қидирув ташкилотлари олиб борган текшириш маълумотлари балан тасдиқланиши керак. Аудитор қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилар солиқни ҳисоблаш варақасини солиқ инспекциясига жорий йилнинг 1-февралигача тақдим қилиганлигини, шунингдек, солиқ йилда икки марта, яъни йиллик солиқнинг 30 % дан кам бўлмаган қисми 1 июлгача, қолган қисми 1 декабргача тўланганлигини аниқлаши лозим. Ягона ер солиғининг ҳисобланган суммаси давр харажатига олиб борилади. Бюджет билан олиб бориладиган ҳисоб-китоб 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)» ҳисоб счетининг «Ягона ер солиғи» аналитик счётида олиб борилади. Ҳисобланган солиқнинг суммаси шу счётнинг кредитидан 9439-«Бошқа операцион харажатлар» счетининг дебетига олиб борилади. - Ягона ер солиғининг тўловчилари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавогардирлар . Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling