1-модул: аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


II. Бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари


Download 1.78 Mb.
bet48/188
Sana18.10.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1708295
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   188
Bog'liq
Режа Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши-fayllar.org

II. Бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари.
1. Асосий ва айланма маблағлар ўртасидаги қиймат чегарасини белгилаш.






2. Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш усуллари:








3. Асосий воситаларни таъмирлашни ҳисобга олиш тартиби:


  • Таъмирлаш меъёрига қараб.








4. Асосий воситаларни қайта баҳолаш








5. Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш тартиби:








6. Материалларни сотиб олиш ва тайёрлашни ҳисобга олиш тартиби:








7. Ишлаб чиқаришга берилган материалларни ҳисобдан ўчириш усуллари:


  • ҳар бир бирлигининг таннархи бўйича.


  • ўртача таннарх бўйича (AVECO).


  • моддий ишлаб чиқариш заҳираларининг биринчи сотиб олинган таннархи бўйича навбати билан (FIFO)








8. Товарларни тайёрлаш ва омборга ташиб келтириш сарфларини ҳисобга олиш:


  • товарларни тайёрлаш ва ташиб келтириш харажатлари муомала сарфлари таркибида (9411 сақлаш ва ташиш харажатлари счёти) «Транспорт харажатлари» моддаси бўйича;


  • омбордаги товарлар қолдигига тўғри келадиган муомала сарфларининг суммаси транспорт харажатларининг ўртача фоизи бўйича








9. Харажатларни ва муомала сарфларини ҳисобга олиш услуби:


  • Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини шакллантирадиган харажатларни ҳисобга олиш (2010, 2310, 2510) баланс счётларида амалга оширилади.


  • тўлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш таннархи.








10. Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш ва ҳисобдан ўчириш тартиби.








11. Келгуси давр сарфларини ҳисобдан ўчириш тартиби:


  • бир текисда;


  • маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда.








12. Бошқарув ва тижорат сарфларини тан олиш тартиби:


  • ҳисобот йилида улар тўлиқ тан олинади.


  • сотилган ва сотилмаган товарлар (маҳсулотлар) ўртасида тақсимланади.








13. Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар яратиш тартиби.








14. Фойдани тақсимлаш ва ишлатишни ҳисобга олиш вариантлари:


  • корхона махсус мақсадлар учун мўлжалланган фондлар ташкил қилмайди.


  • соф фойда фондларга тақсимланади.








Дебитор ва кредитор қарзларни ҳисобдан ўчириш тартиби:








III. Ҳисоб сиёсатининг солиққа тортишга доир жиҳатлари.


1. Корхонада даромадни тан олиш тартиби:
  • пул маблағларининг корхона ҳисоб-китоб счётига ёки кассасига келиш меъёрига қараб (касса усули)


  • ҳақиқатан маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш ва харидорларга ҳисоб-китоб ҳужжатларини тақдим қилиш меъёрига қараб (ҳисоблаш усули)








2. Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)га тортиладиган товарларни сотишда ишлатиладиган моддий ресурслар бўйича ҚҚСни алоҳида ҳисобга олиш тартиби.








3. ҚҚСни ҳисоблаш учун харажатларни алоҳида (ажратиб) ҳисобга олиш тартиби








IV. Ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) билан танишиш тартиби:








Бундай тартибда тест синови ўтказиш аудиторга энг аввало, ҳисоб сиёсатининг қайси жиҳатлари тўлиқ ёритилмаган-лиги ва қамраб олинмаганлиги тўғрисида хулоса қилишга ёрдам беради. Кўп ҳолларда қуйидаги масалалар ҳисоб сиёсатида ўз аксини топмайди:

I. Ташкилий - техник масалалар.

  • ҳужжатлар айланиш қоидалари ва режа - графиги;


  • ички ҳисобот (таркиби, шакллари, даврийлиги, тузиш ва тақдим қилиш муддатлари, фойдаланувчилар);


  • ички назорат тизими (ички аудит хизмати, мутахассис, шахсан раҳбарнинг ўзи, тафтиш комиссияси);


  • бухгалтерия (ёки молия-ҳисоб маркази) тўғрисидаги Низом ва бухгалтерия ёки молия ҳисоб маркази(МҲМ) ходимларининг хизмат вазифалари тақсимоти;


  • инвентаризация ўтказиш тартиби.


II. Услубий масалалар.



  • материаллар ҳақиқий сарфининг нормадан четга чиқишини назорат қилиш усуллари;


  • умум ишлаб чиқариш харажатлари ва бошқа билвосита харажатларни тақсимлаш тартиби;


  • давр сарфларини ҳисобдан ўчириш тартиби;


  • тугалланмаган ишлаб чиқаришни аниқлаш.


III. Солиққа оид масалалар.



  • алоҳида ҳисоб юритишни ташкил этиш тартиби (фаолият турлари бўйича, сотилган товарлар бўйича, ҳар хил ставкаларда ҚҚС солинадиган, ҚҚС солинмайдиган ва ҳоказо);


  • ижтимоий соҳа объектларини алоҳида ҳисобга олишни ташкил этиш (мулклар имтиёз берилган ва имтиёз берилмаган ишлаб чиқаришларда бирга қўшиб ишлатилган ҳолларда мулк солиғи бўйича имтиёзга ҳуқуқ олиш учун).


Ҳисоб сиёсати мазмунан тўлиқ ва тўғрилигини баҳолаш учун аудитор ҳисоб сиёсатига оид фармойиш ҳужжатларида қуйидагиларни асословчи ахборотлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши лозим:


  • хўжалик юритувчи субъект томонидан бухгалтерия ҳисоби усулларини танлаш;


  • бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига доир меъёрий ҳужжат-ларда белгиланган вариантлар;


  • меъёрий ҳужжатларда келтирилмаган қоидалар баёни;


  • қонунчиликдаги зиддиятлар ва такомиллашмаганликдан келиб чиқадиган ҳолатлар;


  • хўжалик юритиш хусусиятлари, қайси тармоққа қарашли-лик ва бошқа шарт-шароитлардан келиб чиқадиган ҳисоб юритиш услубларини қўллаш хусусиятлари.


Агар хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисобининг у ёки бу усулларини мустақил ишлаб чиқадиган бўлса, у ҳолда аудитор уларнинг бухгалтерия ҳисобига оид меъёрий ҳужжатларда белгиланган қоида ва талабларга мос келишини тек-шириши лозим.


Ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) мазмунининг амалдаги меъёрий ҳужжатларга номувофиқлигини тест синовидан ўтказиш йўли билан аниқлаш мумкин. Бундай номувофиқликнинг сабабларидан бири меъёрий ҳужжатлар ўзга-риши билан боғлиқ тузатишларнинг ўз вақтида қилинмаслиги ҳисобланади.
Айрим ҳолларда номувофиқлик буйруқ (фармойиш)нинг матнидаги ноаниқликлардан ҳам келиб чиқади. Чунончи, корхонанинг товар (иш, хизмат)лар реализациясини тан олиш шартларини танлашда танланган усулни буйруқда «жўнатили-шига қараб» ёки «тўланишига қараб» деган жумлалар билан ифодалаш билан чегараланиб қолинади. Бунда унинг «солиқ-қа тортиш мақсадида» тайинланиши тушириб қолдирилади.
«Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»номли №1 БҲМС га мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳисоб сиёсатини шакллантириш чоғида танланган бухгалтерия ҳисоби усуллари тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжатлари расмийлаштирилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан қўллани-лади. Ҳисобот йили давомида янгидан ташкил этилган хўжа-лик юритувчи субъектлар бундан мустаснодир.
Ҳисоб сиёсатида кўрсатилган бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари хўжалик юритувчи субъектнинг барча таркибий бўлинмаларида қўлланилади.
№1-БҲМС нинг 55-бандига мувофиқ янгидан ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар тузилган ҳисоб сиёсатини биринчи молиявий ҳисоботни эълон қилгунга қадар, лекин юридик шахс ҳуқуқини олган кундан бошлаб 90 кундан кечикмасдан расмийлаштириши лозим. Субъект томонидан танланган ҳисоб сиёсати юридик шахс ҳуқуқини олган кундан бошлаб қўлланилади.
Аудитор хўжалик юритувчи субъектда алоҳида ажралиб чиққан, маҳсулотларини мустақил сотадиган, алоҳида балансга ва банкда ҳисоб-китоб счётига эга бўлинмалар бўлганида, танланган ҳисоб сиёсатини изчил қўллаш талабларига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Аудиторлик текширувлари тажрибаси шуни кўрсатмоқда-ки, хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати алоҳида ажралиб чиққан таркибий бўлинмаларда йил давомида ҳамма вақт ҳам изчил қўлланилмайди.
Ҳисоб сиёсати тўғрисидаги ахборотлар, бухгалтерия ҳисоботига бериладиган тушунтиришларнинг муҳим таркибий қисми сифатида аудиторлик текшируви объектларидан бири ҳисобланади.
Бир томондан, аудит жараёнида, танланган ҳисоб юритиш сиёсатининг хўжалик юритувчи субъект тавсифи ва шарт-шароитларига, шунингдек амалдаги қоидалар ва умумқабул қилинган ҳисоб юритиш амалларига мос келишини аниқлаш зарур. Аудитор қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби-ни юритиш қоидаларини, улар асосида ҳисоб жараёнининг оқилона ва тежамли ташкил этилганлиги, хўжалик юритувчи субъект мулкий ва молиявий аҳволи тўғрисида тўла ва ишончли тасаввурни шакллантиришга таъсири нуқтаи назаридан баҳолаши лозим. Бунда ҳисоб сиёсатини амалга ошириш харажатларининг бошқарув мақсадлари учун корхона фаолияти тўғрисидаги зарур ахборотларга мувофиқлигини баҳолаш лозим.
Бундай текширув натижалари бутунлигича аудиторлик ҳисоботнинг таҳлилий қисмида ўз аксини топиши ва махфий сақланиши лозим. Сезиларли даражадаги номувофиқликлар ва уларни бартарф қилиш бўйича аудиторлик ташкилотининг тавсиялари аудиторлик ҳисоботининг хотима қисмида акс эттирилиши лозим.
Бошқа томондан, аудитор бухгалтерия ҳисоботининг ишончлилиги ва унинг корхонадаги ҳақиқий аҳволига мос келиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириши зарур. Ҳисоб сиёсати акс эттирилишининг ишончлилиги тўғрисида аудиторнинг фикри корхона контрагентлари хулосалари ва ҳатти-ҳаракатларининг асоси ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоботла-ридан фойдаланувчилар нафақат рақамларнинг, балки уларга берилган изоҳларга ҳам яъни ҳисоб сиёсатининг моҳиятини очиб берадиган ахборотларнинг ишончлилигига ҳам ишонч ҳосил қилиши лозим. Чунки уларга асосан молиявий ҳисобот шакллантирилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан №486 – рақам билан рўйхатга олинган №4 -«Товар-моддий заҳираларни ҳисобга олиш» номли БҲМС нинг 26 ва 27 бандларига мувофиқ корхонанинг молиявий ҳисоботида товар-моддий заҳираларни ҳисобга олишга доир ахборотлар баён қилиниши лозим.
Маблағларни асосий воситалар қаторига киритишга доир тавсиялардагидан фарқ қиладиган чегаралар белгиланиш ҳол-лари мавжуд бўлса, корхона уларни ҳисоб сиёсатида кўрса-тиши лозим. Арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар қаторига кирадиган мулклар миқдори қанчалик кўп бўлса, ҳисобот дав-ри сарфларининг суммаси шунча юқори ва фойда кам бўлади, мос равишда тўланадиган солиқ миқдори ҳам камаяди.
Аудитор юқорида келтирилган масалалар қанчалик ишончли ва тўлиқ очиб берилганлигини, шунингдек, фаолият предмети тақозо этадиган, даромад ёки операцион даромад сифатида туркумланган даромадларни тан олиш тўғрисидаги қарорлар нима билан изоҳланишини аниқлаши лозим. Бунда аудитор корхонада ҳисоб сиёсатини қабул қилиш чоғида «фаолият предмети» тўғрисидаги масалани ҳал этишда қабул қилинган омилларни (муҳимлик, мунтазамлик ва шунга ўхшаш) эътиборга олади.
Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисоботининг ишончлилигини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси ҳисоб сиёсати тўғри-сидаги ахборотларга ҳам бир хилда тааллуқли бўлиши лозим. Бухгалтерия ҳисоботига берилган тушунтиришларнинг корхонадаги ҳақиқатан фойдаланилаётган бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига номувофиқлиги аниқланганида аудиторлик ҳисоботининг хотима қисмида махсус изоҳлар берилиши зарур.




  1. Download 1.78 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling