1-модуль. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий
Download 311.58 Kb.
|
Тарих
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчидан
- Тўртинчидан
- Олтинчидан
Биринчидан, иқтисодни эркинлаштириш, яъни хўжалик фаолиятини амалга
оширишда давлат монополиясини бекор қилиш, ресурсларнинг марказлашган ҳолдаги тақсимотни тугатиш, нархларнинг асосан талаб ва таклиф нисбати асосида шакллантиришга ўтиш; Иккинчидан, иқтисодиётни монополиядан чиқариш ва рақобат муҳитини яратиш, яъни, барча иқтисодий агентларнинг иш фаоллиги учун тенг имконият ва шароитлар яратиш, бозорга хорижий рақобатчилар кириши учун имкон бериш, бизнес ривожига ҳалақит берувчи маъмурий тўсиқларни олиб ташлаш, уларга имтиёзли кредитлар бериш орқали қўллаб-қувватлаш, табиий монополияларнинг нарх ва маҳсулот сотиш сиёсатини тартибга солиш; Учинчидан, институционал ўзгаришлар, яъни мулкчилик муносабатларини ўзгартириш, жумладан, хусусий секторни яратиш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг янги тизимини яратиш, бозор шароитларига мос тушувчи хўжалик қонунчилиги яратиш; Тўртинчидан, таркибий ўзгаришлар, яъни иқтисодиёт ва унинг алоҳида тармоқлари таркибида олдинги тизимдан қолган номутаносибликларни юмшатиш ёки бартараф этиш, ички ва ташқи бозорларда тўловга қодир талабга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини ривожлантириш; Бешинчидан, макроиқтисодий, асосан, молиявий барқарорлаштириш, яъни, пул эмиссиясини чеклаш, давлат бюджети тақчиллигини қисқартириш, ижобий фоиз ставкасини таъминлаш; Олтинчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг бозор хўжалигига мос бўлган тизимни шакллантириш, яъни аҳолининг нисбатан муҳтож қатламини аниқ ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, бозор иқтисодиётига революцион йўл билан, яъни жадал усулда ёки эволюцион йўл билан, яъни босқичма-босқич ўтиш мумкин. Биринчи ҳолда, туб ислоҳотларни ўтказиш, аввалги тизимни ва таркиб топган иқтисодий муносабатларни бирдагина ва батамом синдириш талаб этилиб, “карахт қилиб даволаш” усули («шоковая терапия») деб аталади. Эски иқтисодий муносабатларни босқичмабосқич янги бозор муносабатларига айлантира бориб, самарали бозор иқтисодиётини шикастсиз вужудга келтириш мумкин. Ислоҳотлар тажрибаси шуни кўрсатадики, эволюцион йўл камроқ ижтимоий ларзаларга олиб келади, анча изчил ва муқаррардир. Ўзбекистонда эса ўзига хос маданий, тарихий, иқтисодий ва табиий хусусиятларини ҳамда бу йўлдаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда революцион тўнтаришларсиз, ижтимоий тўқнашувларсиз, ижтимоий ҳимояни кучайтирган ҳолда аста-секинлик, лекин қатъиятлилик билан босқичма-босқич ривожланган бозор иқтисодиётига ўтиш йўли танланди. Биринчи босқичда тоталитар тузумдан ҳозирги замон бозор муносабатларига ўтиш давридаги бир-бирига боғлиқ қуйидаги вазифаларни, яъни, маъмурийбуйруқбозлик тизимининг оғир оқибатларини тугатиш, иқтисодни барқарорлаштириш ҳамда бозор муносабатларининг негизини шакллантириш масалаларини ҳал қилишга тўғри келди. Бунинг учун ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, иқтисодиётда мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтиришни тақоза этарди. Дастлабки вақтнинг ўзида иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий негизини барпо этадиган 100 га яқин асосий қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Мазкур қонун ҳужжатлари моҳиятан қуйидаги йўналишларни қамраб олди: - биринчи йўналиш, Ўзбекистоннинг давлат ва иқтисодий мустақилликнинг ҳуқуқий негизларини яратиш, давлатни бошқариш қоидаларини тартибга солувчи қонунларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ. Мазкур қонунлар жумласига “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги, “Эр ости бойликлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунларни киритиш мумкин. Қонунларнинг қабул қилиниши натижасида эр, эр ости бойликлари, табиий ва минерал ресурслар, яратилган ишлаб чиқариш қувватлари Ўзбекистон халқининг мулки эканлиги тан олинди, республика ва маҳаллий даражада бошқарув структураларининг вазифалари аниқ чегаралаб қўйилди; - иккинчи йўналиш, тизимдаги ўзгаришларга, янги иқтисодий муносабатларга, аввало, мулкчилик муносабатларига асос соладиган қонунлар мажмуини яратишдан иборат бўлди. Мазкур қонунлар жумласига “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги, “Эр тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида”ги, “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунларини киритиш мумкин. Мазкур қонунларда барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлиги ва дахлсизлиги, уларнинг ривожланиши учун тенг шароит яратилиши ҳамда қонун томонидан кафолатланиши, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ва давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига ўтказишнинг самарали механизми ишлаб чиқиш масалалари белгилаб берилди; Download 311.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling