1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 1.8 Mb.
|
1831 27.06.2008
ЙЎРИҚНОМА
(янги таҳрири) Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, касса операцияларини амалга ошириш, пул тушумини инкассация қилиш, қимматликларни ташиш ва уларни сақлашнинг ягона тартибини белгилайди. I боб. Умумий қоидалар 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. 2. Банкнот ва тангаларни қалбакилаштириш ва ноқонуний тарзда тайёрлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. 3. Марказий банк йўқ қилиб юборилган, йўқотилган, қалбаки, ясама ва қонуний кучини йўқотган банкнотлар ва тангаларнинг ўрнини қопламайди. 4. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади: банкнотлар — Марказий банк томонидан турли номиналдаги нақд қоғоз пуллар шаклида муомалага чиқарилган пуллар; валюта қимматликлари — нақд чет эл валютаси, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ва соф қуйма олтин; инкассация хизмати — банк мижозларининг кунлик нақд пул тушумларини инкассо қилиш, банк (банк филиали)нинг қимматликларини ташиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларига кўра тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан уларнинг махсус юкларини ташиш билан боғлиқ бўлган хизмат; (4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 11 июндаги 17/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1831-2, 21.07.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 310-модда) инкассация пункти — бозор ва савдо мажмуалари ҳудудларида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кунлик нақд пул тушумлари солиниб, пломбаланган инкассация халталарини топширадиган махсус жой (хона); (4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 11 июндаги 17/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 1831-2, 21.07.2011 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 310-модда) слип — банк пластик картасидан фойдаланган ҳолда операция ўтказилганлигини тасдиқловчи ва ўзида операция суммаси, тури, санаси, шунингдек банк пластик картасини ҳамда ушбу слипни шакллантирган терминални идентификация қилиш имконини берувчи ахборотларни акс эттирувчи терминал квитанцияси; (4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 11 июндаги 17/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 1831-2, 21.07.2011 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 310-модда) айланма касса — нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш, уларни бошқа қимматликлардан алоҳида сақлаш ҳамда чиқим қилиш учун ташкил этилган касса; Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling