1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 201.48 Kb.
bet2/10
Sana25.04.2023
Hajmi201.48 Kb.
#1399269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2693 06.07.2015 (1)

банк талаблари — банк олдидаги барча мажбуриятлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
капитал захиралар — солиқлар ва йиғимлар тўлангандан сўнг соф фойда ёки аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган захиралар. Улардан банк фаолиятида вужудга келадиган ҳар қандай зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилиши мумкин;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандарт активларга яратиладиган захиралар — банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 19 ноябрдаги 27/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-8, 10.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 10/21/2693-8/1151-сон)
махсус захиралар — «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» сифатида таснифланган активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захиралар;
номоддий активлар — моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаган, бир йилдан ортиқ фойдали хизмат муддатига эга бўлган ва банк хизматларини кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган номонетар, идентификацияланадиган активлардир (дастурий таъминот, фойдаланиш ҳуқуқи, маркетинг ва техник маълумотлари, гудвилл, муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ва бошқалар);
гудвилл — харидор томонидан банк сотиб олинишида унинг соф активлари (барча активларнинг бозор баҳоси ва барча мажбуриятларнинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқ) қийматидан ортиқ тўланадиган сумма;
левераж — банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;
Олдинги таҳрирга қаранг.
регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-6, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2693-6/4195-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 2693-7, 13.02.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)

Download 201.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling