1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар
Download 1.58 Mb.
|
Bank schotlar rejasi
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот; 2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари; 3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб] [ТСЗ: 2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби] Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг Қарори Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини тасдиқлаш тўғрисида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3336] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади: 1. Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин. 3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради. Раис М. НУРМУРАТОВ Тошкент ш., 2021 йил 18 ноябрь, 20/4-сон Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сон қарорига 1-ИЛОВА Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тижорат банкларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг ягона методологик асосларини белгилайди. 1-боб. Банкларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси умумий тавсифи 1. Банкларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси (бундан буён матнда ҳисобварақлар режаси деб юритилади) банклар томонидан амалга ошириладиган молиявий операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини акс эттириш учун асос бўлади. 2. Ҳисобварақлар режаси банклар томонидан амалга ошириладиган молиявий операцияларнинг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган Бош китоб ҳисобварақлари рўйхатидан иборат. 3. Бухгалтерия ўтказмалари бўйича йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш ҳамда ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича бухгалтерия ўтказмаларига тузатишлар киритишда ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам уларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмаларига рухсат берилади. 4. Ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, у чет эл валютасидаги барча операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. 5. Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун алоҳида Бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун Ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар бир валюта бўйича Ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндиси Бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак. Банк томонидан амалга ошириладиган ҳар бир молиявий операция тегишли валюта тури бўйича Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олинади. Ҳисобот санасида чет эл валюталари бўйича Бош китоблардаги жами суммалар миллий валютага ўтказилади ва амалга оширилган барча молиявий операциялар бўйича банкнинг жамланма баланси тузилади. 6. Ҳисобварақлар Бош ва Ёрдамчи китобларда юритилишини ҳамда бир тизимда таснифланиши, гуруҳланиши ва автоматлаштирилишини енгиллаштириш, шунингдек молиявий операциялар ёзувини тезлаштириш мақсадида кодлаштирилади. 7. Бош китобда ҳисобварақлар қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:
Бунда, ҳисобварақларни рақамли кодлаштиришда қуйидаги зарур шартлар инобатга олинади: жамланма ҳисобварақлар учун «ММ» ва/ёки «SS» нол рақамларига эга бўлади (масалан, 10000 — «Активлар», 10100 — «Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари»); «Активлар» бўлимидаги «зарарларни қоплаш захираси» сарлавҳали субҳисобварақлар учун «SS» ўрнида 99 рақами қўлланилади. 8. Шахсий ҳисобварақлар Ёрдамчи китобда қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling