1. Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 1.88 Mb.
bet1/25
Sana08.03.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1253253
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
3-сон БҲС Бюджет ҳисоботи




[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]

[ТСЗ:

1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3124]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ 2021 йил 1 январдан кучга киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 20 декабрдаги 112-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3124-1, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/3124-1/4197-сон)
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 декабрь,
157-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»
Мазкур Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) бюджет ҳисоботини тузиш ва тақдим қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Стандарт ташкилотлар томонидан ҳисоблаш методи бўйича чораклик ва йиллик бюджет ҳисоботларини тузиш ва тақдим қилишда қўлланилади.
Стандарт талаблари бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тузиладиган ва тақдим этиладиган солиқ ва статистика ҳисоботларига татбиқ этилмайди.
2. Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling