1. Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 39.59 Kb.
bet1/2
Sana20.10.2023
Hajmi39.59 Kb.
#1713724
  1   2
Bog'liq
12-сон БҲС Қурилишга оид шартномалар




[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб]

[ТСЗ:

1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (12-сонли БҲС) «Қурилишга оид шартномалар»ни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3170]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (12-сонли БҲС) «Қурилишга оид шартномалар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 май,
62-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 майдаги 62-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (12-сонли БҲС) «Қурилишга оид шартномалар»
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (12-сонли БҲС) «Қурилишга оид шартномалар» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг (бундан буён ташкилотлар деб юритилади) қурилишга оид шартномалар бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қурилишга оид шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) — алоҳида объект (кўприк, бино, тўғон, қувур, йўл, кема ёки туннеллар ва бошқалар) ёки тузилиши, технологиялари, функциялари ёхуд якуний фойдаланилиши бўйича ўзаро боғлиқ бўлган объектлар комплексини қуриш учун тузиладиган келишув;

Download 39.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling