1. Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Download 97.61 Kb.
|
1 2
Bog'liqПҚ-197 07.04.2022
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш] [ТСЗ: 1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида 2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ҳамда улар томонидан илгари сурилган лойиҳаларда акс эттирилган долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш ва фуқароларнинг ушбу жараёнларда фаоллигини янада ошириш мақсадида: 1. 2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёни натижалари бўйича фуқаролар томонидан илгари сурилган 2 215 та лойиҳа ғолиб деб топилганлиги ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,1 триллион сўм маблағ йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин. 2. Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил февраль-март ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 85,4 миллиард сўм маблағни иловага мувофиқ туман (шаҳар)ларга ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Белгилансинки, ушбу маблағлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан 2022 йилда ўтказиладиган назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича маблағлар ҳисобидан йўналтирилади. 3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари: мазкур қарорга мувофиқ қўшимча ажратилаётган маблағларнинг бир кун муддатда Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилишини ҳамда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминласин; ҳар ой якуни билан келгуси ойнинг 10-санасига қадар оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ташаббусли бюджет тадбирлари молиялаштирилиши ва бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб борсин. 4. Белгилансинки: жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар ўз вақтида молиялаштирилиши ва бажарилишини баҳолаш ҳар чорак якуни бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан амалга оширилади; ҳисобот йили якуни бўйича Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларнинг бажарилишини якуний назоратдан ўтказади; туман (шаҳар) ҳокимлари ташаббусли бюджетлаштириш асосида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижалари бўйича оммавий ахборот воситаларида мунтазам ҳисобот бериб боради. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ҳисоботларини Олий Мажлис Сенатида ҳар чорак якунида эшитиб бориш амалиёти жорий этилсин. 5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларда белгиланган ишларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши, ўз вақтида молиялаштирилишини назорат қилиш учун шахсан масъул этиб белгилансин. 6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ғолиб деб топилган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиш тавсия этилсин. 7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2022 йил 7 апрель, ПҚ-197-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги ПҚ-197-сон қарорига ИЛОВА 2022 йилнинг февраль-март ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун ажратилаётган маблағлар МИҚДОРИ
Download 97.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling