1. Молия / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори


§ 3. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ андеррайтинг операциялари ҳисоби


Download 0.56 Mb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1547702
1   2   3   4   5
Bog'liq
1885 19.01.2009


§ 3. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ андеррайтинг операциялари ҳисоби
39. Банклар андеррайтинг операцияларини, яъни қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгаларига сотиш бўйича (эмиссиянинг дастлабки жойлаштирилиши) операцияларини бажариши ҳамда эмитент топшириғига кўра қимматли қоғозларни сўндириш операцияларини амалга ошириши мумкин.
40. Қимматли қоғозлар эмитентдан жойлаштириш учун олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт

93616



«Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари» ёки

93623



«Сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари»;

Кт

96379



«Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ».

41. Эмитентнинг қимматли қоғозларини жойлаштиришдан олинган пул маблағларининг ҳисоби 22608 — «Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари» баланс ҳисобварағининг «Қимматли қоғозларнинг чиқарилишига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ эмитентлар маблағлари» алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.
42. Қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгаларига жойлаштиришда, шунингдек, жойлаштирилмаган қимматли қоғозларни эмитентга қайтаришда қимматли қоғозларнинг номинал қиймати бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт

96379



«Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт

93616



«Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари» ёки

93623



«Сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари».

43. Банк қимматли қоғозларни эмитент топшириғига асосан эмитент маблағлари ҳисобига сўндиради. Эмитентдан олинган маблағлар 22608 — «Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари» ҳисобварағининг «Қимматли қоғозларни чиқариш бўйича эмитентларнинг маблағлари» алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади. Эмитентнинг қимматли қоғозлари сўндирилганда, сўндириш суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади.

Дт

22608



«Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари»;

Кт

10101



«Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёки мижоз ҳисобварағи.

Бир вақтнинг ўзида сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкалари кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали кирим қилинади:

Дт

90303



«Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари»;

Кт

96305



«Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ»; ёки

Дт

90317



«Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари»;

Кт

96315



«Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ».

44. Эмитент топшириғига кўра сўндирилган қимматли қоғозларнинг бланкаларини эмитентга ўтказишда ёки бекор қилишда 1 сўм шартли баҳода қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:

Дт

96305



«Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт

90303



«Давлатнинг қимматли қоғозлари бланкалари»; ёки

Дт

96315



«Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари бўйича контр-ҳисобварақ»;

Кт

90317



«Бошқа ташкилот ва муассасаларнинг қимматли қоғозлари бланкалари».

45. Андеррайтинг хизматларини амалга оширишдан олинган даромадлар 45294 — «Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар» ҳисобварағининг «Қимматли қоғозларни чиқарилишига хизмат кўрсатиш бўйича банк операцияларидан олинган даромадлар» алоҳида шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling