1. Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]


Download 395.53 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi395.53 Kb.
#1511833
1   2   3
Bog'liq
3229 13.04.2020

1-сон картотека — тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;
2-сон картотека — муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;
аккредитив — тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган маблағ шартнома шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, маблағларни олувчининг ҳисобига ўтказилишига доир банкнинг шартли мажбурияти;
акцепт — тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги ёки қарздорликни тан олганлиги;
операция куни — фармойишларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш амалга ошириладиган вақтнинг даври;
валюталаш санаси — тўлов ҳужжати асосида пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиш санаси;
масофавий хизмат кўрсатиш тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) — электрон хизматлардан фойдаланиш учун тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва ушбу хизматларни етказиб берувчи ўртасидаги алоқани таъминлайдиган телекоммуникация воситалари, рақамли ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи;
маблағларни олувчи — пул маблағларини олувчи шахс;
маблағларни олувчининг банки — маблағларни олувчининг пул маблағлари кирим қилинадиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;
маблағларни тўловчи — тўлов кимнинг ҳисобидан амалга оширилаётган бўлса, ўша шахс;
маблағларни тўловчининг банки — маблағларни тўловчининг пул маблағлари ҳисобдан чиқариладиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маблағларни тўловчининг идентификация рақами — юридик шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган тўлов ҳужжатининг реквизити;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/8-сон қарорига (рўйхат рақами 3229-2, 07.03.2022 й.) асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/3229-2/0193-сон)
шахсий варақча — тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун имзолар намуналари қўйилган, бошқа юридик шахслар учун имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча;

Download 395.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling