1. Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Download 182.05 Kb.
|
2465 03.06.2013
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилиши мумкин. (30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда) 31. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади. 32. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган тўлов топшириқномалари банк томонидан қабул қилинади. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Мижознинг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар билан боғлиқ тўлов топшириқномалари бўйича қисман тўлов амалга оширилади, бунда тўлов топшириқномасининг орқа томонида қисман тўланган сумма ва сана кўрсатилиб, имзо қўйилади. Маблағларнинг етарли бўлмаган қисми доирасида тўлов топшириқномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Мижоз томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари тегишли давлат солиқ хизмати органининг ёзма рухсати ёки электрон шаклдаги мурожаати асосидагина қайтариб олиниши мумкин. (32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда) 33. Тўлов топшириқномасининг санаси у банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди. 34. Мижоз почта алоқаси ташкилотларига ва АТ Халқ банки филиалларига пенсиялар, алиментлар ва бошқа тўловлар бўйича ўтказиладиган маблағлар билан боғлиқ тўлов топшириқномаларига барча зарур ҳужжатларни (маълумотномалар, ўтказмалар рўйхати ва бошқалар) тақдим этиши шарт. (34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-5-1 22.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2465-5/0292-сон) 35. Хўжалик юритувчи субъектнинг кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун ўз ҳисобварағидаги маблағлардан фойдаланиши Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) мувофиқ тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади. Бунда тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» графасига «Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар суммаси ҳисобидан» деб ёзиб қўйилади. 36. Тўлов топшириқномалари банкка: а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов топшириқномалари уч нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг: биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; иккинчи нусхаси — маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади; учинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади; б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда — тўлов топшириқномалари икки нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг: биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; иккинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади. 37. Мижозлардан умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали олинган электрон тўлов топшириқномаси дастурий назоратдан ўтказилади ва банк амалиёт кунида қайта ишлаш учун узатилади. Электрон тўлов топшириқномаси тўлов амалга оширилганидан сўнг, рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали юборилган электрон тўлов топшириқномаларнинг қоғоз кўринишидаги асл нусхаси банкка тақдим этилмайди. Электрон тўлов топшириқномаларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун мижоз жавобгар ҳисобланади. 38. Маблағларни олувчи банк томонидан тўлов тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон тўлов топшириқномасининг бир нусхаси маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда унга тақдим қилинади. (38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-1, 04.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 640-модда) V боб. Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китоблар 39. Тўлов талабномаси — маблағларни олувчининг маблағларни тўловчи томонидан тўлов талабномасида кўрсатилган суммани банк орқали тўлаш тўғрисидаги талаби назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати. Тўлов талабномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин. (39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда) 40. Тўлов талабномаси товарлар (ишлар, хизматлар) учун, шунингдек маблағларни олувчи ҳамда маблағларни тўловчи ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича тақдим этилиши мумкин. 41. Тўлов талабномалари қуйидаги турларга бўлинади: акцептли тўлов талабномаси — тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан (тан олинганидан) сўнг, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати; акцептсиз тўлов талабномаси — тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати. 42. Товарларни етказиб берувчи тўлов талабномасининг «Тўлов мақсади» графасида: шартнома тури, санаси ва тартиб рақами; товарни жўнатиш (топшириш) санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари рақами ҳамда транспорт тури, товарлар почта алоқаси орқали жўнатилганда эса, почта квитанцияларининг рақами; товарлар сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда «___-сонли ишонч хати асосида сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб чиқиб кетилган» деган ёзув кўрсатилиши шарт. (42-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-1, 04.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 640-модда) 43. Тўлов талабномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки тўлов талабномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно. 44. Тўлов талабномаси маблағларни олувчи томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги икки нусхада тузилган Реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади. Реестрнинг биринчи нусхаси ташкилот раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган реестрда муҳр изининг мавжудлиги талаб этилмайди. Реестрнинг биринчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, банк масъул ходимининг имзоси ва банк томонидан унга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда қолади. (44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-6, 22.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2465-6/2933-сон) Реестрнинг иккинчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, бухгалтернинг имзоси ва банк томонидан бухгалтерга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига қайтарилади. 45. Акцептли тўлов талабномалари қуйидагича тақдим қилинади: а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномаси уч нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов талабномасининг биринчи ва иккинчи нусхалари — банкда қолдирилади. Тўлов талабномасининг учинчи нусхаси — у келиб тушгандан кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан ҳужжатни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади. (45-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда) Мижоз томонидан тўлов талабномаси акцептланганидан ва тўлов амалга оширилганидан сўнг, тўлов талабномасининг: биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; иккинчи нусхаси — маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади; б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда — тўлов талабномалари уч нусхада маблағларни олувчи банкка тақдим қилинади. Тўлов талабномасининг барча нусхалари маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади. Бунда тўлов талабномасининг: биринчи ва иккинчи нусхалари — банкда қолдирилади; учинчи нусхаси — кейинги иш кунидан кечиктирмай (маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар бундан мустасно), банк томонидан қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади. (45-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда) в) маблағларни тўловчи тўлов талабномасини белгиланган муддатда банкка ташкилот раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахс) имзоси билан акцепт тўғрисида тўлов талабномасининг юқоридаги чап бурчагига белги қўйиб қайтариши керак. Маблағларни тўловчи белгиланган муддатда ўзининг розилиги ёки тўловдан тўлалигича ёхуд қисман бош тортиши тўғрисида маълум қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси банк томонидан умумий тартибда акцептланади ҳамда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг: биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; иккинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади. 46. Тўлов талабномасига дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги далолатноманинг илова қилиниши тўлов талабномасини акцептлаш учун асос бўлмайди. Тўлов талабномасини бошқа усуллар билан (дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси ва бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича далолатноманинг тўлов талабномасига илова қилиниши) акцептлашга йўл қўйилмайди. 47. Акцептсиз тўлов талабномалари банкка: а) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномалари уч нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг: биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; иккинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади; учинчи нусхаси — маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади. б) маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчига турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда — тўлов талабномалари икки нусхада тақдим қилинади. Бунда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов талабномасининг барча нусхалари маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади ва тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов талабномасининг: биринчи нусхаси — банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади; иккинчи нусхаси — маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади. 48. Электрон тўловлар тизими орқали банкка келиб тушган электрон тўлов талабномалари рўйхат кўринишида чоп этилиб, банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон тўлов талабномасининг нусхаси маблағларни олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни олувчига тақдим қилинади. 49. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади ҳамда бу ҳақда уч иш куни ичида маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка маълум қилинади ва маблағларни келиб тушишига қараб тўлаб борилади. (49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда) Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан ҳисобварақ қолдиғи доирасида тўлов амалга оширилади. Маблағларнинг етарли бўлмаган қисми доирасида тўлов талабномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади, бунда тўлов талабномасининг орқа томонида қисман тўланган сумма ва сана кўрсатилиб, имзо қўйилади. 50. Акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларининг «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилиши маблағларни олувчининг ёзма аризасига асосан амалга оширилади ҳамда унга хизмат кўрсатувчи банкка ижро этилмасдан қайтариб юборилади. 51. Акцептли тўлов талабномасининг нусхаси банкка келиб тушгандан кейинги кундан кечиктирмай, маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» журналида имзо қўйдирган ҳолда топширилади ҳамда «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади. Акцептли тўлов талабномасининг нусхасини маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига имзо қўйдирган ҳолда топшириш имкони бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси у келиб тушгандан сўнг, ўн иш куни ўтгач маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка тўлов талабномасининг юқори чап бурчагига «Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмади» деб ёзиб қўйилади ва ижро этилмасдан қайтариб юборилади. (51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда) Агар ўн кун ичида маблағларни тўловчининг топшириғига кўра унинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш операциялари (жумладан, нақд пул бериш) амалга оширилган бўлса, маблағларни олувчи маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкдан Ҳисоб рақамлар очиш, мижозлар ҳисоб рақамларидан маблағларни ўтказиш ва кўчириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1044, 2001 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 12-сон) мувофиқ жарима ундиришга ҳақли. 52. Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан акцептли тўлов талабномаларини акцептлаш бўйича қуйидаги муддат белгиланади: бир ҳудудда (вилоятлар, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси) жойлашган мижозлар учун — тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб уч иш куни; бошқа ҳудудда жойлашган мижозлар учун — тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб беш иш куни; маблағларни тўловчининг ёзма талабига кўра — тўлов талабномаси топширилганидан кейинги кундан бошлаб ўн иш куни. Маблағларни тўловчи ушбу муддат ичида тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман ёзма равишда рад этиш ҳуқуқига эга. 53. Маблағларни тўловчининг ёзма равишдаги аризаси имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахслар томонидан имзоланиши ва аризада тўла ёки қисман рад этиш сабаблари кўрсатилиши шарт. 54. Маблағларни тўловчи томонидан банкка акцептлашни тўла рад этиш бўйича мурожаат келиб тушган тақдирда, тўлов талабномаси шу куннинг ўзида «Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (1-картотека) 90962 баланс ҳисобварағидан олиниб, ижро этилмасдан маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкка мурожаатнинг нусхаси билан бирга қайтариб юборилади. Маблағларни тўловчи томонидан акцептлаш қисман рад этилган тақдирда, тўлов акцептланган сумма доирасида амалга оширилади. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади. Бунда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк уч иш куни ичида маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов талабномасини акцептлашнинг қисман рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади. (54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-3, 08.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 522-модда) 55. Маблағларни тўловчи мазкур Низомнинг 52-бандида белгиланган муддатда тўлов талабномасини акцептлаш ёхуд акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш бўйича банкка мурожаат қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси акцептланган ҳисобланади. Тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш сабаблари ва уларни асослашга доир низолар банклар томонидан кўриб чиқилмайди. 56. Маблағлар қуйидаги ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади: тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хати асл нусхада илова қилинганда. Дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги далолатноманинг тўлов талабномасига илова қилиниши акцептсиз ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди; банклар томонидан — маблағларни тўловчининг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка — маблағларни тўловчининг кредитлар бўйича қарзлари ўз вақтида сўндирилмаганда; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. Бундай ҳолларда, тўлов талабномасининг юқори ўнг бурчагига «Акцептсиз» деган ёзув киритилади. 57. Банк амалиёт куни давомида маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушган акцептсиз тўлов талабномалари бўйича тегишли сумма шу куннинг ўзида тўланади, маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган ёки етарли маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси тўланмаган сумма доирасида «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» (2-картотека) 90963 баланс ҳисобварағига жойлаштирилади. VI боб. Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар 58. Инкассо топшириқномаси — маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати. Инкассо топшириқномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин. (58-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда) 59. Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга: а) давлат солиқ хизмати органлари: давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун; (59-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун; (59-банднинг «а» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-4, 17.07.2017 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 710-модда) фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган бадаллар бўйича тўловларни ундириш учун; савдо ташкилотларини истисно қилганда, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови миқдорининг қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ундириш учун; (59-банднинг «а» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2465-5-1 22.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2465-5/0292-сон) Download 182.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling